Ўзбекистон - Саудия Арабистони. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ва расмий машғулот

Narzulla Saydullayev
17 янв 2015, 06:00
Бугун Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйиндан олдинги расмий тадбирлар бўлиб ўтади.
Маҳаллий вақт билан соат 16:45да (Тошкентда 10:45 бўлади) Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Космин Оларио ва футболчилардан бири журналистлар саволларига жавоб беради.

18:00да Саудия Арабистонининг терма жамоасининг расмий машғулоти бошланади. Араблар машғулотни ўйин бўладиган "Мельбурн" стадионида эмас "SS Anderson Oval" стадионида ўтказишади.

Соат 17:15да Миржалол Қосимов ва футболчилардан бири матбуот анжуманига ташриф буюришади. Ўзбекистоннинг расмий машғулоти ҳам соат 18:00да старт олади. Машғулот "Мельбурн" стадионида бўлиб ўтади.

Сайтимиз орқали барча тадбирларни тезкорлик билан ёритиб борамиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви 18 январь куни маҳаллий вақт билан соат 20:00да (Тошкентда 14:00) бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia