UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  1 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  3 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  4 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  9 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  8 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2

Ўзбекистон - Россия. Ўйинга россиялик ҳамкасбларимиз ташриф буюришади Янгиликлар

Ўзбекистон - Россия. Ўйинга россиялик ҳамкасбларимиз ташриф буюришади

Маълумки, 27 май куни Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистон (U-22) терма жамоаси Россия (U-21) термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Томонларнинг келишувига кўра, мазкур учрашувда ҳар икки жамоанинг 1996-1997 йилларда таваллуд топган (ёки ундан кичик бўлган) футболчилари иштирок этади.

Шу ўринда ўйинга алоқадор эксклюзив маълумотни келтиришни лозим топдик. Олмалиқда ўтказиладиган ўйинга россиялик ҳамкасбларимиз ташриф буюришади. Мазкур ташриф “Sport” телеканали билан ҳамкорликда амалга ошириляпти.

Юртимизга телетрансляция оламида ўз ўрнига эга бўлган Век XXL телевизион компанияси вакиллари келишмоқда.  1992 йили Москва шаҳрида асос солинган ушбу компанияга Юрий Дмитриев раҳбарлик қиляпти. Айнан шу инсон раҳбарлигидаги делегация бугун Тошкентга етиб келиши керак.


Телевизион трансляцияларнинг техник ва ташкилий масалаларига ёрдам бериб келаётган ушбу компания мана бир неча йидирки, Россия ва Европа телекоммуникация бозорида етакчилик қилмоқда. 

“Век XXL” компанияси паркида кўплаб HD форматдаги КТС (кўчма телевизион студия), 8, 12, 16, 32 та камерадан иборат КАМАЗ-Ajokki, Mercedes Atego, Mercedes ACTROS 1841 LX 4x2 КТСлар мавжуд. 

“Век XXL” Россия ва МДҲ мамлакаларига нуфузли тадбирларнинг тўғридан-тўғри трансляциясини амалга оширган:

- Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 60-йиллиги (Москва, 2005);

- Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 70-йиллиги (Москва, 2015);

- “Катта Саккизлик”ка аъзо мамлакатларнинг йиғилиши (Санкт-Петербург, 2006);

- Енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатлари (2005-йилдан то шу кунгача);

- Гандбол бўйича Жаҳон чемпионати (2005-йилдан то шу кунгача);

- Баскетбол бўйича Евролига баҳслари. Финал 4 (2005-йилдан то шу кунгача);

- УЕФА Кубоги ва Чемпионлар лигаси (2005-йилдан то шу кунгача);

- Хоккей бўйича Жаҳон чемпионатлари (2006-йилдан то шу кунгача);

- Евро-2008 доирасидаги ўйинлар: Россия - Хорватия, Россия - Исроил, Россия - Эстония; Евро-2012 ҳамда Евро-2016 доирасидаги учрашувлар;

- Бундан ташқари, турли ёш тоифасидаги Жаҳон ва Европа чемпионатлари;

- Пол Маккартнинг Москвадаги концерти;

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика