UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ижроси: ҳар бир маҳаллада футбол майдонлари қурилади Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ижроси: ҳар бир маҳаллада футбол майдонлари қурилади

Теглар :  Маҳаллафутбол
Бугун Республика “Маҳалла” кенгашида “Давлат-хусусий шериклик асосида футбол майдонларини қурилишини назарда тутувчи “ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастурини амалга ошириш механизми мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишдан асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлашдан иборат.

Йиғилишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси раҳбарияти ҳамда Тошкент шаҳридаги 56та маҳалла фуқаролари йиғини раислари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Президент қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раислари ёшлар орасида футболни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда “ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастурининг аҳамияти юқори эканини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, ушбу лойиҳа бўйича маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишини бошлаш учун зарур воситалар бўйича фикр алмашилди.

Фақатгина футбол майдони билан чекланиб қолмай, бошқа спорт турлари – баскетбол, воллейбол каби спорт турлари учун ҳам майдончалар, тренежерлар, она-бола майдончалари барпо этиш кераклиги, шунингдек, майдонларда мухлислар учун ўриндиқлар, кийим алмаштириш хоналари ва ювиниш хоналари мавжуд бўлишига алоҳида аҳамият қаратиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

 Ушбу дастур ижроси бўйича кейинги йиғилиш 11 май куни Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика