Ўзбекистон ОТЖга таклиф этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди

2 окт 2015, 22:05
Виктор Жалилов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинига таклиф этилган футболчилар номини маълум қилди.


Олимпия терма жамоаси 9-13 октябрга қадар Тошкентда Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёрарлик кўриш учун йиғин ташкил этишади.

Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати келаси йилнинг 9 январь куни бошланади.

Олимпия терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан декабрь ойида БААда иккита йиғин ўтказишлари кўзда тутилган.

Дастлабки тайёргарлик жараёни 2-14 декабргача Дубайда бўлиб ўтса, иккинчи йиғин 17-28 декабрга қадар давом этади.


Дарвозабонлар: Асилбек Омонов ("Қўқон-1912"), Абукарим Муҳаммедов ("Бунёдкор"), Жавоҳир Илёсов ("Машъал").

Ҳимоячилар
: Бобурбек Йўлдошев ("Локомотив"), Жавлон Мирабдуллаев ("Металлург"), Максимилиан Фомин ("Бухоро"), Диёр Туропов ("Олмалиқ"), Абдуллоҳ Алимов ("Андижон"), Ҳасан Асқаров ("Динамо")

Ярим ҳимоячилар
: Отабек Шукуров ("Бухоро"), Жаҳонгир Абдумўминов ("Олмалиқ"), Никита Павленко ("Олмалиқ"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Дониёр Усмонов ("Қўқон-1912"), Икром Алибоев ("Локомотив"), Қувондиқ Рўзиев ("Қўқон-1912"), Жамшид Искандеров ("Пахтакор"), Тимур Ҳакимов ("Оқ-Тепа"), Владимир Козак ("Пахтакор").

Ҳужумчилар
: Жасур Ҳакимов ("Сўғдиёна"), Шоҳназар Норбеков ("Металлург"), Холмурод Холмуродов ("Машъал").

Ўхшаш янгиликлар


Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›