

Қитъа биринчилигига тайёргарлик жараёнининг сўнгги босқичларидан бирини Миява шаҳрида ўтказаётган Темур Олимхўжаев бошчилигидлаги жамоа 30 август куни Словакия ўсмирлар терма жамоасига қарши биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси учрашувнинг 21-дақиқасида ҳисобни очди. Биринчи бўлим ниҳоясига яқин, ўйиннинг 39-дақиқасида эса европаликлар ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда эса дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолинди – 1:1.
Таъкидлаш керакки, жамоалар ўзаро иккита ўртоқлик учаршуви ўтказиш борасида келишувга эришган. Иккинчи учаршув 1 сентябрда ўтказилади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентга 3 сентябрда қайтиб келади ва бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғинлари олиб бориб, 9 сентябрь куни Ҳиндистонга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичида КХДР, Таиланд ҳамда Яман ўсмирлар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.



