UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  2 16:37CAFA Nations Cup. Ўмон – Ҳиндистон. Таркиблар маълум  3 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  9 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0

Ўзбекистон Осиё Кубоги-2019 қуръасида 3-саватчада бўлиши мумкин Янгиликлар

Ўзбекистон Осиё Кубоги-2019 қуръасида 3-саватчада бўлиши мумкин

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Марокаш билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу ўйиндаги натижа биз учун муҳим аҳамиятга эга. Нега дейсизми? Сабаби 4 май куни Осиё Кубоги-2019 финал босқичига қуръа ташланади. Унда жамоалар ФИФА рейтингига қараб саватчаларга ажратилади. Айни пайтда Ўзбекистон 72-ўринда ва иккинчи саватчадамиз. Агар бугун биз Марокашга ютқазсак ва Осиё Кубоги-2019 саралаши доирасидаги Қирғизистон - Ҳиндистон учрашувида майдон эгалари ғалаба қозонишса Ўзбекистон учинчи саватчага тушиб қолади.

Яъни Марокашга ютқазсак кейинги ой ФИФА рейтингида катта эҳтимол билан кучли 100таликни тарк этамиз.

Кўпчилик терма жамоалар нима учун ФИФА кунларида битта кучли ва битта кучсиз жамоа билан ўйнашлари айнан шу билан боғлиқ. Яъни жамоалар ФИФА рейтингидаги ўрнини яхшилаб туриш учун ҳам кучсизроқ рақиб билан ўйнаб уни мағлуб этишга ҳаракат қилади.


Балки бу ношукурликдек туюлиши мумкин, аммо фақат кучли жамоалар билан ўйнайвериш ҳам нотўғри экан.

Масалан, Сенегал Ўзбекистондан сўнг Босния ва Герцеговина билан ўйнайди. Марокаш эса биздан олдин кучлироқ бўлган Сербия билан куч синашди. Ўзбекистон ёзгача Эрон ва Уругвай билан ўйнайди. Яъни бу жамоалар ҳам айни пайтда биздан кучли ва рейтингда юқорида турган жамоалар ҳисобланади.

Бунинг яна бир салбий томони бор. Сенегал билан ҳам, Марокаш билан ҳам Ўзбекистон иккинчи рақам остида ўйнайди. Сабаби рақиблар кучли ва биз прессинг остида ўйнаймиз. Осиё Кубогига мана шундай кучли рақиблар билан ўйнайвериб тайёргарлик кўрсак эртага қитъа чемпионатида ўзимиздан кучсиз бўлган жамоа билан тўқнаш келсак қандай ўйнашни билмай қолишимиз мумкин. Яъни биринчи рақам остида ўйнаб тайёргарлик кўрмаганимиздан кейин ҳужум қилиб гол уришга қийналамиз. Шундай экан, Ўзбекистон терма жамоаси баъзида рейтингда ўзидан пастда турган жамоалар билан ҳам ўртоқлик учрашувларини ўтказиб туриши фойдали.

Бугун бўлиб ўтадиган Марокаш - Ўзбекистон учрашувида вакилларимизга омад тилаймиз. Кучли рақибни унинг ўз майдонида мағлуб этишини кутамиз. Шунда ҳеч қандай хавотир бўлмайди. 


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика