UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  3 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Металлург" ва "Сўғдиёна" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  6 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  6 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  2 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  6

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими ўтказилди Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими ўтказилди

8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма тақдим этадиган мазкур мусобақада Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Олимпиячиларимиз эртага, 16 декабрь санасидан бошлаб Бирлашган Араб Амирликларида мусобақа олдидан якуний йиғин ва ўртоқлик ўйинлари ўтказади, сўнгра Таиландга йўл олади.

Бугун пойтахтимиздаги “Ramada” меҳмонхонасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларини Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда кенг футбол жамоатчилиги вакиллари, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари, таниқли футболчилар, футбол фахрийлари, ота-оналар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Самимий руҳда ўтган маросимда яқин ўтмишнинг машхур футболчилари, фахрий спортчилар, шунингдек ота-оналар олимпия терма жамоамизга олдиндаги масъулиятли мусобақада омад ва зафарлар тилашди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов терма жамоамиз аъзоларига ишонишини таъкидлаб, олимпиячиларимизни бутун мамлакат аҳли қўллаб-қувватлашини, ўз навбатида футболчилар ушбу мададни ҳис этган ҳолда, ҳар бир учрашувда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун майдонга чиқишлари лозим эканини айтиб ўтди.

Футболчилар номидан сўзга чиққан жамоа сардори Ислом Қобилов терма жамоамизнинг ҳар бир аъзоси зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этаётгани, футболчилар Осиё чемпионатида ғолиб чиқиш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишларини билдирди.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика