UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  0 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими ўтказилди Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими ўтказилди

8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма тақдим этадиган мазкур мусобақада Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Олимпиячиларимиз эртага, 16 декабрь санасидан бошлаб Бирлашган Араб Амирликларида мусобақа олдидан якуний йиғин ва ўртоқлик ўйинлари ўтказади, сўнгра Таиландга йўл олади.

Бугун пойтахтимиздаги “Ramada” меҳмонхонасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларини Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда кенг футбол жамоатчилиги вакиллари, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари, таниқли футболчилар, футбол фахрийлари, ота-оналар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Самимий руҳда ўтган маросимда яқин ўтмишнинг машхур футболчилари, фахрий спортчилар, шунингдек ота-оналар олимпия терма жамоамизга олдиндаги масъулиятли мусобақада омад ва зафарлар тилашди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов терма жамоамиз аъзоларига ишонишини таъкидлаб, олимпиячиларимизни бутун мамлакат аҳли қўллаб-қувватлашини, ўз навбатида футболчилар ушбу мададни ҳис этган ҳолда, ҳар бир учрашувда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун майдонга чиқишлари лозим эканини айтиб ўтди.

Футболчилар номидан сўзга чиққан жамоа сардори Ислом Қобилов терма жамоамизнинг ҳар бир аъзоси зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этаётгани, футболчилар Осиё чемпионатида ғолиб чиқиш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишларини билдирди.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика