

Бугун Олимпия терма жамоаси аъзолари Туркияда назорат ўйини ўтказишади. Футболчиларимиз "Истамбул Башакшеҳир" клубининг U-23 жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.
Туркиядаги йиғин 3 март кунигача давом этиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йил Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўрмоқда. Саралаш баҳслари шу йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари билан куч синашишади.




