

Олимпиячиларимиз бугун йиғин доирасидаги навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказади. Терма жамоамизга бугун Ироқ олимпия терма жамоаси рақиблик қилади. Учрашув "Al Hamriya Sports Club Stadium" стадионида бўлиб ўтади ва соат 16:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да старт олади.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ва Ироқ олимпия терма жамоалари ушбу йиғин доирасида 2 марта ўзаро баҳс юритишади. Иккинчи ўйин 25 декабрь куни ўтказилади.




