UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  2 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  5 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26

Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг

Хабарингиз бор, келаси йилнинг 5 январь – 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "F" гуруҳида Уммон, Туркманистон ва Япония терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Мазкур мусобақа давомида ҳар бир миллий терма жамоа учун алоҳида автобус ажратилиб, ушбу автобусга терма жамоа шиори ёзиб қўйилади. Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз бериш жараёни бошланди.

Терма жамоамиз учун 3та шиор варианти тақдим этилган:

"КУЧ БИРЛИКДА" — "FORCE IN UNITY"

"БИТТА ОСИЁ. БИТТА ЖАМОА, БИТТА ОРЗУ" — "ONE ASIA. ONE TEAM. ONE DREAM"

"БИЗ ШУ ЕРДАМИЗ. ЎЗБЕКИСТОН" — "HERE WE ARE. UZBEKISTAN"


Қуйидаги ҳавола орқали ОФК расмий сайтига ўтиб, ўзингизга ёққан шиор учун овоз беришингиз мумкин: http://www.the-afc.com/competitions/afc-asian-cup/latest/news/vote-for-team-bus-slogan-group-f

Энг кўп овоз тўплаган шиор Осиё Кубоги давомида терма жамоамизни олиб юрадиган автобусда акс этади. Овоз бериш жараёни шу йилнинг 1 ноябрь кунига қадар давом этади. Қайси шиор энг кўп овоз олгани 5 ноябрь куни эълон қилинади.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика