UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Ўзбекистон МТЖ Жиддага етиб борди. 24 ва 28 март кунлари Жанубий Америка вакилларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказилади Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ Жиддага етиб борди. 24 ва 28 март кунлари Жанубий Америка вакилларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказилади

ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон МТЖ аъзолари Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига етиб келгани ҳақида хабар берди.

Сречко Катанец шогирдлари у ерда иккита ўртоқлик учрашувида қатнашади:

24 март

Ўзбекистон – Боливия

28 март

Ўзбекистон – Венесуэла

Аввалроқ, ЎФА Фарруҳ Сайфиев кичик жароҳати сабабли, Ҳожимат Эркинов эса тикланиш машғулотлари устида ишлаётгани боис Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиб юбориши ҳақида маълумот берганди. Олимпия терма жамоасига чақирилган Иброҳимҳалил Йўлдошев МТЖ сафига бориб қўшилган ва U-23 термасида унинг ўрни “Олимпик” ҳимоячиси Аҳмадулло Муқумжонов билан тўлдирилган.

Саудия Арабистонига келган таркиб:

Дарвозабонлар — Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Валижон Раҳимов (ОКМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар — Рустам Ашурматов ("Рубин"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Алибек Давронов ("Насаф"), Умар Эшмуродов ("Насаф"), Абдулла Абдуллаев (АГМК), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Саидазамат Мирсаидов ("Олимпик"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пари НН")

Ярим ҳимоячилар — Одил Ҳамробеков ("Пахтакор"), Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Отабек Шукуров ("Фотиҳ Карагюмрук", Туркия), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Остон Ўрунов ("Навбаҳор"), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор"), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор")

Ҳужумчилар — Жасур Яхшибоев ("Навбаҳор"), Элдор Шомуродов ("Специя", Италия), Бобир Абдихолиқов ("Ордабаси", Қозоғистон) 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика