Ўзбекистон МТЖ Дания U-23 терма жамоаси билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
10 янв 2017, 12:31
21-24 январь кунлари Ўзбекистон терма жамоаси БААда хорижий йиғинни ўтказади.

Ушбу йиғин доирасида терма жамоа Дания U-23 ва Грузия билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади. ЎФФ ва Дания футбол Федерацияси бу борада келишувга эришишди.
 
Баҳс 22 январь куни Дубай шаҳридаги "Sevens" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 17:00да (Тошкентда 18:00) бошланади.

23 январда Ўзбекистон терма жамоаси Грузия миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Терма жамоа таркиби бироз кейинроқ эълон қилинади. Бу ўйинлар ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги ўйинларга тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, 12 февралда Анталиядаги йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Арманистон билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›