

Аввалроқ ушбу учрашувни ўтказиш учун “Бунёдкор” стадиони танланган эди. Бироқ ушбу стадион 1 сентябрь куни Сурияга қарши бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги дастлабки ўйинга яхши ҳолатда тайёр бўлиши учун, 24 августдаги ўртоқлик учрашувини Тошкентдаги бошқа ўйингоҳда ўтказишга қарор қилинди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон – Буркина-Фасо назорат учрашуви 24 август куни “Пахтакор” стадионида, соат 20:00да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги йиғини 20 августдан бошланади.



