Ўзбекистон миллий терма жамоаси Манамада машғулот ўтказди

Narzulla Saydullayev
7 окт 2015, 08:27
Кеча Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнда дастлабки машғулотини ўтказди.

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Баҳрайндаги биринчи машғулотини ўтказди. Терма жамоанинг Манамадаги илк машғулотини Баҳрайн ОАВ кузатиб борди", - деб ёзилади ЎФФ расмий твиттерида.

Эслатиб ўтамиз, Баҳрайн - Ўзбекистон учрашуви 8 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia