UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  0 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  2 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  3 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  2 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  2 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  4 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  1 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6

Ўзбекистон миллий чемпионатида 100дан ортиқ ўйинда ишлаган ҳакамларни биласизми? Янгиликлар

Ўзбекистон миллий чемпионатида 100дан ортиқ ўйинда ишлаган ҳакамларни биласизми?

Ўзбек футболи статисти Бахтиёр Ширинов телеграмдаги ўз каналида турли қизиқарли маълумотларни бериб бормоқда.

Ҳар бир футбол учрашувида майдонга икки жамоадан ташқари яна бир жамоа ҳаракатда бўладики, уларсиз расман ўйин ўтказишнинг иложи йўқ.

Зукко мухлис дарров англаганидек, бу ҳакамлар гуруҳидир. 27 йиллик чемпионатимиз ўйинларини бугунга қадар 109 нафар ҳакам бошқарибди. Шундан 7 нафари хорижлик ҳакамлар экан. Уларнинг ҳар бири 1тадан ўйин бошқаришган.

Мазкур ҳакамлардан 26 нафари 100лик маррани забт этган. Бу борада карвонбоши сўзсиз Равшан Эрматов бўлиб, ФИФА рефериси бошқарган ўйинлар сони 331тани ташкил этмоқда.
Энг яқин таъқибчиси Владислав Цейтлин ҳисобида 280 ўйин мавжуд. Владислав Григоревич сўнгги турда ҳакамлик фаолиятини якунлагангини эълон қилганини ҳисобга олсак, яқин йилларда Эрматов натижасини ҳеч бир ҳакам янгилай олмайди. Бунинг устига Равшанда ҳали бу натижани янада юксалтириш имконияти бор, - деб ёзади Ширинов ўз каналида.


Ўзбекистон миллий чемпионатида бош ҳакамлар статистикаси (1992-2018)


Ҳакамлар

Ўйинлар сони

1

Равшан Эрматов*

331

2

Владислав Цейтлин

280

3

Ноил Лутфуллин

259

4

Рашид Айтеков

214

5

Валентин Коваленко*

194

6

Рустам Саидов

191

7

Гали Имомов

190

8

Сардор Нажафалиев

189

9

Дмитрий Роман

187

10

Марат Исмоилов

179

11

Арслон Ҳотамов

173

12

Ғайрат Каримов

154

13

Бобур Ҳайдаров

148

14

Тоир Тошмуҳаммедов

145

15

Семён Могилевский

138

16

Зокир Абдуллаев

135

17

Александр Попов

130

18

Борис Савочкин

127

19

Виктор Серазитдинов*

127

20

Султон Зайлобиддинов

117

21

Ҳасан Рўзиев*

114

22

Сайфиддин Эрматов

107

23

Валентин Басалаев

104

24

Ильгиз Танташев*

102

25

Александр Пивоваров

101

26

Вадим Агишев*

100

 


* - фаолиятларини давом эттирмоқдалар.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика