UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  10 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  18 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган ОЧЛ ўйинлари қачон ва қайси стадионларда бўлади? Янгиликлар

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган ОЧЛ ўйинлари қачон ва қайси стадионларда бўлади?

10 май куни ОФК расмий сайти ОЧЛ Шарқ минтақасининг иккита гуруҳ ўйинлари Ўзбекистонда бўлиб ўтиши ҳақида хабар берганди.

Биласиз, Ғарб минтақасида гуруҳ босқичи баҳслари аллақачон ўз якунига етган ва 1/8 финалга йўл олган 8та жамоа маълум бўлиб улгурган. Энди буёғига Шарқ минтақасида ҳам ўйинларни ўтказиб, навбатдаги 8 клубни аниқлаб олиш қоляпти. 

Шарқ минтақаси гуруҳ ўйинларида ҳам 20та жамоа кураш олиб боради. Жамоалар тўрттадан 5 гуруҳга бўлинган ҳамда гуруҳ ғолиблари билан биргаликда 3та энг яхши иккинчи ўрин эгалари кейинги босқичга чиқишади. 

Учта гуруҳга Таиланд мезбонлик қилса, яна иккита гуруҳ баҳслари бизда ўтказилади. Яъни, ОФК "H" ва "I" гуруҳлари мезбонлигини Ўзбекистонга берган.

"H" гуруҳи: "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея), "Гамба Осака" (Япония), "Тампинес Роверс" (Сингапур), "Сидней ФК" (Австралия).

"I" гуруҳи: "Кавасаке Фронтале" (Япония), "Бейжинг Гоан" (Хитой), "Юнайтед Сити" (Филиппин), Плей-офф ғолиби.

"I" гуруҳига чиқиш учун плей-офф Жанубий Кореянинг "Тегу" ва Таиланднинг "Чианграй Юнайтед" клублари ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур учрашув 23 июнга белгиланган. Айтганча, бу ўйин ҳам бизда бўлади, аниқроғи ОФК сайтида ўйин "Локомотив" стадионида ўтказилиши ёзиб қўйилган.  Шу ўринда савол туғилади, гуруҳ беллашувлари қачон ва қайси стадионларда бўлади? 

Бу борада маълумот олиш учун яна ОФК сайтига мурожаат қилдик. Ўн кунча олдин бизга берилган гуруҳ ўйинлари қачон ва қайси стадионда ўтказилиши ҳақида маълумот йўқ эди. Кейинчалик ОФК ЎФА билан келишган ҳолда ўйинлар бўлиб ўтадиган стадионлар ва бошланиш вақтларини эълон қилди. 

Шуни айтиш лозим, дастлабки маълумотга кўра, марказлашган тартибдаги мусобақа беллашувларини 3та стадионда ўтказиш кўзда тутилганди. Лекин ОФК сайтида маълум қилинишича, ўйинларга фақат "Локомотив" ва "Бунёдкор" стадионлари мезбонлик қилади. Демак, ОЧЛ баҳслари "Жар" стадионида ўтказилмайди. 

"Локомотив" стадионида бўладиган ўйинлар:

23 июнь. 15:00. "Тегу" (Ж.Корея) - "Чианграй Юнайтед" (Таиланд) (плей-офф)

25 июнь. 21:00. "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея) - "Сидней ФК" (Австралия)  

26 июнь. 19:00. "Кавасаке Фронтале" (Япония) - Плей-офф ғолиби

28 июнь. 21:00. "Гамба Осака" (Япония) - "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея)

29 июнь. 19:00. "Бейжинг Гоан" (Хитой) - "Кавасаке Фронтале" (Япония)

1 июль. 19:00. "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея) - "Тампинес Роверс" (Сингапур)

2 июль. 19:00. "Кавасаке Фронтале" (Япония) - "Юнайтед Сити" (Филиппин)

4 июль. 21:00. "Гамба Осака" (Япония) - "Сидней ФК" (Австралия)  

5 июль. 19:00. "Юнайтед Сити" (Филиппин) - "Кавасаке Фронтале" (Япония)

7 июль. 21:00. "Сидней ФК" (Австралия) - "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея)

8 июль. 19:00. "Бейжинг Гоан" (Хитой) - "Юнайтед Сити" (Филиппин)

10 июль. 19:00. "Тампинес Роверс" (Сингапур) - "Сидней ФК" (Австралия)  

11 июль. 19:00. "Кавасаке Фронтале" (Япония) - "Бейжинг Гоан" (Хитой)


"Бунёдкор" стадионида бўладиган ўйинлар:

25 июнь. 19:00. "Тампинес Роверс" (Сингапур) - "Гамба Осака" (Япония)

26 июнь. 19:00. "Юнайтед Сити" (Филиппин) - "Бейжинг Гоан" (Хитой)

28 июнь. 19:00. "Сидней ФК" (Австралия) - "Тампинес Роверс" (Сингапур)

29 июнь. 19:00. Плей-офф ғолиби - "Юнайтед Сити" (Филиппин)

1 июль. 21:00. "Сидней ФК" (Австралия) - "Гамба Осака" (Япония)

2 июль. 19:00. Плей-офф ғолиби - "Бейжинг Гоан" (Хитой)

4 июль. 19:00. "Тампинес Роверс" (Сингапур) - "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея)

5 июль. 19:00. "Бейжинг Гоан" (Хитой) - Плей-офф ғолиби

7 июль. 19:00. "Гамба Осака" (Япония) - "Тампинес Роверс" (Сингапур)

8 июль. 19:00. Плей-офф ғолиби - "Кавасаке Фронтале" (Япония)

10 июль. 19:00. "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея) - "Гамба Осака" (Япония)

11 июль. 19:00. "Юнайтед Сити" (Филиппин) - Плей-офф ғолиби


P.S. Шундай қилиб "Локомотив" стадиони жами 13та, "Бунёдкор" стадиони эса 12та ўйинга мезбонлик қилади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика