UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:49А Серия. Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  8 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7

Ўзбекистон кубогининг янги форматда ва декабрь ойида ўтишига клублар тайёрми? Мураббийлар бу борада қандай фикрда? Янгиликлар

Ўзбекистон кубогининг янги форматда ва декабрь ойида ўтишига клублар тайёрми? Мураббийлар бу борада қандай фикрда?

Пандемия барча спорт турлари қатори миллионлар ўйинида ҳам кўп нарсаларни ўзгартириб юборди.

Мавсум бошида ишлаб чиқилган режалар бари остун-устун бўлиб кетди. Натижада жорий мавсум ички чемпионатда ҳам бир қатор ноқулайликлар юзага келди, жамоалар тиғиз тақвимда ҳаракат қилишга мажбур бўлишди. Ҳаттоки вазият шуни тақозо этганидан биринчи давранинг сўнгги тўрт тури марказлашган ҳолатда ўтказилди. Кўрдингиз нейтрал майдонда ўтказилган ва марказлашган чемпионатга аксарият клубларимиз ҳали тайёр эмаслиги ойдинлашди. Аммо, яна қайтараман пандемия шунга мажбур қилди. Насиб қилса Суперлига баҳсларини хотиржамликда якунлаб оламиз.

Аммо, бу ерда яна бир асосий масала Ўзбекистон кубоги қолиб кетмоқда. Бу Лига кубоги ёки ўртоқлик турнири эмас. Турнир ғолиби халқаро майдонга йўлланмани қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. Бундай имконият барча жамоаларда мавжуд. Тиғиз тақвим, ФИФА кунлари, терма жамоа йиғинлари сабаб кубок баҳсларини бошлаб олишнинг фурсати бўлмади. Агарда ФИФА кунларида терма жамоамиз йиғин ва ўртоқлик учрашувлари ташкил қилмаганида ҳам оралиқдаги бўш кунлардан фойдаланиш мумкин эди. Бироқ, барча нарса терма жамоа манфаати йўлига қаратилишини ҳам унутмаслигимиз лозим. ПФЛ берган хабарга кўра эндиликда кубок мусобақаси олимпия форматида, қайтадан қуръа ташланган ҳолда ўтказилади. Катта эҳтимол билан турнир декабрь ойида ҳам давом этади. Хўш клублар бунга қанчалик тайёр бўлади? Одатда декабрь ойи футболимизда танаффусга йўл оладиган, сарҳисоб қиладиган ва янги мавсумга режаларни ишлаб чиқадиган пайт саналади. Нима бўлган тақдирда ҳам кубокни ўтказиш шарт ҳисобланади. Аммо, жамоалар қандай ҳолатда етиб боради деган савол туғилади. Шу сабабли вақтдан ютиш учун олимпия форматида ўтказиш тўғри бўларди. Биз бу борада Суперлига клубларининг мураббийларининг фикрларига қулоқ тутдик.

Бахтиёр Ашурматов ("Қўқон-1912" бош мураббийи): -  Вақтдан ютқазганимизни ҳисобга олсак менинг фикримча Ўзбекистон кубогини олимпия форматда ўтказиш тўғри қабул қилинган қарор деб ўйлайман. Битта ўйиндан иборат бўлган турнирда муваффақиятли иштирок этиш учун ҳар бир жамоанинг имконияти юқори. 1/4 финалга чиқиш учун жамоалар биттадан ўйин ўтказади. Гуруҳ босқичида эса учтадан ўйин ўтказишга тўғри келарди. Тўғри, биз ҳар қандай ҳолатга ҳам тайёрмиз. Лекин, пандемия сабаб кўп вақт йўқотилди.

Улуғбек Бақоев ("Суғдиёна" бош мураббийи): - Мен розиман. Кубок ўйинларининг олимпия форматда ўтишига қаршилигим йўқ.

Нўъмон Ҳасанов ("Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи): - Биласизлар, ушбу мавсумда Суперлига билан биргаликда кубок баҳсларини ҳам якунлаб қўйишимиз керак. Бунда барча жамоа бир хил шароитда бўлади. Кейинги мавсумга яхши, бемалол тайёргарлик кўриш учун ҳам олимпия форматида ўтказиш тўғрироқ. Қолаверса бу паллада барча футболчилар спорт формада бўлади. Тўртта ўйин билан уларнинг спорт формасига зарар етмайди. Жамоада 23 нафар футболчи бор. Ротатциялар қиламиз. Ҳозирда барча футболчилар спорт формада. Масалан Сербияда кубок ўйинлари шундай форматда ўтказилади фақат мавсум бошида. Олимпия форматида барчаси битта ўйинда ҳал бўлади. Ҳозирда мавсумни тезроқ якунлаб олиш лозим. Гуруҳ босқичида эса чўзилиб кетарди. Жамоалар битта ўйинда ютқазиб чиқиб кетиши ҳам мумкин. Айтганимдек захирадаги футболчилардан фойдаланган ҳолда ўйнаймиз. 

Вадим Абрамов ("Бунёдкор" жамоаси бош мураббийи): - Олимпия форматда ўтишини аввалги интервьюларда ўзим айтиб ўтган эдим. Умид қиламанки кубок баҳсларига қадар тайёр бўламиз. Бу тўғри қарор бўлди. Ўйинлар декабрда ҳам ўтадиган бўлса нима қиламиз? Ўйнаймиз. Ҳеч нарсани ўзгартира олмаймиз. Майдонга чиқамиз ва ўйнаймиз. Ўйлайманки об-ҳаво ҳам яхши бўлади.  

Жамшид Саидов ("Бухоро" жамоаси бош мураббийи): - Ҳозирда асосий мақсадимиз "Бухоро"ни Суперлигада олиб қолиш. Кубок баҳсларининг қандай форматда ўтишининг биз учун фарқи йўқ.

Айни вақтда Суперлига баҳслари айни қизиқ паллага кириб бормоқда. Кубок учрашувлари ҳам бундан кам бўлмаган ҳолатда ўтишини тахмин қилишимиз мумкин. Битта ўйиндан иборат турнирда ҳар бир жамоа жон жаҳди билан курашади. Қолганини эса вақт кўрсатади.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика