UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  140 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  10 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  10 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  24 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  35

Ўзбекистон кубогининг янги форматда ва декабрь ойида ўтишига клублар тайёрми? Мураббийлар бу борада қандай фикрда? Янгиликлар

Ўзбекистон кубогининг янги форматда ва декабрь ойида ўтишига клублар тайёрми? Мураббийлар бу борада қандай фикрда?

Пандемия барча спорт турлари қатори миллионлар ўйинида ҳам кўп нарсаларни ўзгартириб юборди.

Мавсум бошида ишлаб чиқилган режалар бари остун-устун бўлиб кетди. Натижада жорий мавсум ички чемпионатда ҳам бир қатор ноқулайликлар юзага келди, жамоалар тиғиз тақвимда ҳаракат қилишга мажбур бўлишди. Ҳаттоки вазият шуни тақозо этганидан биринчи давранинг сўнгги тўрт тури марказлашган ҳолатда ўтказилди. Кўрдингиз нейтрал майдонда ўтказилган ва марказлашган чемпионатга аксарият клубларимиз ҳали тайёр эмаслиги ойдинлашди. Аммо, яна қайтараман пандемия шунга мажбур қилди. Насиб қилса Суперлига баҳсларини хотиржамликда якунлаб оламиз.

Аммо, бу ерда яна бир асосий масала Ўзбекистон кубоги қолиб кетмоқда. Бу Лига кубоги ёки ўртоқлик турнири эмас. Турнир ғолиби халқаро майдонга йўлланмани қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. Бундай имконият барча жамоаларда мавжуд. Тиғиз тақвим, ФИФА кунлари, терма жамоа йиғинлари сабаб кубок баҳсларини бошлаб олишнинг фурсати бўлмади. Агарда ФИФА кунларида терма жамоамиз йиғин ва ўртоқлик учрашувлари ташкил қилмаганида ҳам оралиқдаги бўш кунлардан фойдаланиш мумкин эди. Бироқ, барча нарса терма жамоа манфаати йўлига қаратилишини ҳам унутмаслигимиз лозим. ПФЛ берган хабарга кўра эндиликда кубок мусобақаси олимпия форматида, қайтадан қуръа ташланган ҳолда ўтказилади. Катта эҳтимол билан турнир декабрь ойида ҳам давом этади. Хўш клублар бунга қанчалик тайёр бўлади? Одатда декабрь ойи футболимизда танаффусга йўл оладиган, сарҳисоб қиладиган ва янги мавсумга режаларни ишлаб чиқадиган пайт саналади. Нима бўлган тақдирда ҳам кубокни ўтказиш шарт ҳисобланади. Аммо, жамоалар қандай ҳолатда етиб боради деган савол туғилади. Шу сабабли вақтдан ютиш учун олимпия форматида ўтказиш тўғри бўларди. Биз бу борада Суперлига клубларининг мураббийларининг фикрларига қулоқ тутдик.

Бахтиёр Ашурматов ("Қўқон-1912" бош мураббийи): -  Вақтдан ютқазганимизни ҳисобга олсак менинг фикримча Ўзбекистон кубогини олимпия форматда ўтказиш тўғри қабул қилинган қарор деб ўйлайман. Битта ўйиндан иборат бўлган турнирда муваффақиятли иштирок этиш учун ҳар бир жамоанинг имконияти юқори. 1/4 финалга чиқиш учун жамоалар биттадан ўйин ўтказади. Гуруҳ босқичида эса учтадан ўйин ўтказишга тўғри келарди. Тўғри, биз ҳар қандай ҳолатга ҳам тайёрмиз. Лекин, пандемия сабаб кўп вақт йўқотилди.

Улуғбек Бақоев ("Суғдиёна" бош мураббийи): - Мен розиман. Кубок ўйинларининг олимпия форматда ўтишига қаршилигим йўқ.

Нўъмон Ҳасанов ("Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи): - Биласизлар, ушбу мавсумда Суперлига билан биргаликда кубок баҳсларини ҳам якунлаб қўйишимиз керак. Бунда барча жамоа бир хил шароитда бўлади. Кейинги мавсумга яхши, бемалол тайёргарлик кўриш учун ҳам олимпия форматида ўтказиш тўғрироқ. Қолаверса бу паллада барча футболчилар спорт формада бўлади. Тўртта ўйин билан уларнинг спорт формасига зарар етмайди. Жамоада 23 нафар футболчи бор. Ротатциялар қиламиз. Ҳозирда барча футболчилар спорт формада. Масалан Сербияда кубок ўйинлари шундай форматда ўтказилади фақат мавсум бошида. Олимпия форматида барчаси битта ўйинда ҳал бўлади. Ҳозирда мавсумни тезроқ якунлаб олиш лозим. Гуруҳ босқичида эса чўзилиб кетарди. Жамоалар битта ўйинда ютқазиб чиқиб кетиши ҳам мумкин. Айтганимдек захирадаги футболчилардан фойдаланган ҳолда ўйнаймиз. 

Вадим Абрамов ("Бунёдкор" жамоаси бош мураббийи): - Олимпия форматда ўтишини аввалги интервьюларда ўзим айтиб ўтган эдим. Умид қиламанки кубок баҳсларига қадар тайёр бўламиз. Бу тўғри қарор бўлди. Ўйинлар декабрда ҳам ўтадиган бўлса нима қиламиз? Ўйнаймиз. Ҳеч нарсани ўзгартира олмаймиз. Майдонга чиқамиз ва ўйнаймиз. Ўйлайманки об-ҳаво ҳам яхши бўлади.  

Жамшид Саидов ("Бухоро" жамоаси бош мураббийи): - Ҳозирда асосий мақсадимиз "Бухоро"ни Суперлигада олиб қолиш. Кубок баҳсларининг қандай форматда ўтишининг биз учун фарқи йўқ.

Айни вақтда Суперлига баҳслари айни қизиқ паллага кириб бормоқда. Кубок учрашувлари ҳам бундан кам бўлмаган ҳолатда ўтишини тахмин қилишимиз мумкин. Битта ўйиндан иборат турнирда ҳар бир жамоа жон жаҳди билан курашади. Қолганини эса вақт кўрсатади.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика