UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  0 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  11 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9 киши бўлиб пенальтилар сериясида "Бунёдкор"ни мағлуб этди ва финалга чиқди! Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9 киши бўлиб пенальтилар сериясида "Бунёдкор"ни мағлуб этди ва финалга чиқди!

Ўзбекистон кубогининг ярим финали доирасидаги "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўзбекистон кубоги, ярим финал.
ПАХТАКОР – БУНЁДКОР - 1:1 (пенальтилар серияси 5:4)
24 ноябрь 2021 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:30
Ҳакамлар
: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Отабек Қосимов, Султонмурод Абдураҳмонов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев
VAR ассистент: Андрей Цапенко
Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: Хуршид Ғиёсов 29, - 0:1. Ҳожимат Эркинов 41, - 1:1 (Одилжон Ҳамробеков). 

Пенальтилар серияси: Шаҳбоз Эркинов 0:0, Шаҳзод Азмиддинов 1:0, Абдулла Абдуллаев 1:1, Боян Матич 2:1, Хуршид Ғиёсов 2:2, Азизбек Турғунбоев 3:2, Давронжон Эргашев 3:3, Фарруҳ Сайфиев 4:3, Нурилло Тўхтасинов 4:4, Диёр Холматов 5:4.

"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов (88. Шаҳзод Азмиддинов, 85), 5. Анзур Исмоилов, 7. Одилжон Ҳамробеков (14. Ҳумоюнмирзо Иминов, 112), 9. Шерзод Темиров (11. Боян Матич, 85), 10. Драган Черан, 17. Достонбек Ҳамдамов (8. Азизбек Турғунбоев, 81), 18. Ҳожимат Эркинов (28. Диёр Холматов, 81), 23. Шерзод Аъзамов, 27. Сардор Собирхўжаев (21. Аброрбек Исмоилов, 74), 34. Фаррух Сайфиев.
Захира: 25. Элдорбек Суюнов, 16. Марлен Чобанов, 19. Шароф Муҳиддинов, .

"Бунёдкор": 71. Сарвар Каримов, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 10. Хуршид Ғиёсов, 13. Лутфулла Тўраев (29. Музаффар Олимжонов, 93), 14. Миржаҳон Мираҳмадов (22. Шаҳбоз Эркинов, 83), 17. Одилжон Абдураҳмонов (49. Иброҳим Томива, 56), 19. Нурилло Тўхтасинов, 26. Улуғбек Абдуллаев (7. Фарҳод Мираҳматов, 44), 30. Абдулла Абдуллаев, 34. Суҳроб Иззатов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов (4. Давронжон Эргашев, 56).
Захира: 91. Зафар Сафоев, 3. Диан Талхатов, 33. Умарали Раҳмоналиев, 35. Азизбек Пирмуҳаммадов, .

Огоҳлантиришлар: Одилжон Ҳамробеков 22, Фарҳод Мираҳматов 44, Давронжон Эргашев 67, Аброр Исмоилов 76, Иброҳим Томива 84, Шаҳзод Азмиддинов 92, Шерзод Аъзамов 120+1,

Четлатишлар: Драган Черан 20, Шерзод Аъзамов 120+1.



ЯНГИЛАШ



10. Диёр Холматов - ГОЛ! 5:4. "Пахтакор" ФИНАЛДА! 

9. Нурилло Тўхтасинов - ГОЛ! 4:4

8. Фарруҳ Сайфиев - ГОЛ! 4:3

7. Давронжон Эргашев - ГОЛ! 3:3

6. Азизбек Турғунбоев - ГОЛ! 3:2

5. Хуршид Ғиёсов - ГОЛ! 2:2

4. Боян Матич - ГОЛ! 2:1

3. Абдулла Абдуллаев - ГОЛ! 1:1

2. Шаҳзод Азмиддинов - ГОЛ! 1:0

1. Шаҳбоз Эркинов - гол эмас (Қувватов қайтарди)

Пенальтилар серияси:


120+4. Қўшимча таймлар ҳам тугади, олдинда пенальтилар серияси! 

120+3. Сариқ карточка бекор қилинди, ЧЕТЛАТИШ! Шерзод Аъзамов

120+2. Бош ҳакам VAR га қарамоқда

120+1. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Шерзод Аъзамов

120. Тўртинчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди

118. "Пахтакор"да жарима тўпи, Сайфиевнинг узатган тўпи ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди

116. "Пахтакор" охирги бўлимда фаоллашди

116. ЗАРБААААА! Фарруҳ Сайфиев деярли бирга бир вазиятдан зарба берди, Каримовдан сейв!

112. Ўзгариш. "Пахтакор". Ҳамробеков ўрнига Иминов тушди

110. Зарба! Томиванинг зарбаси Аъзамовга тегиб қайтди, Эргашевнинг зарбаси Холматовга тегиб қайтди!

106. Суҳроб Иззатов Аброр Исмоиловга қўполлик ишлатди, Мақсудов Исмоиловни тинчлантирди

106. Иккинчи қўшимча тайм бошланди



105. Биринчи қўшимча тайм тугади

104. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Олмалиқдан Тошкентга етиб келди ва учрашувни "Пахтакор" стадионидан кузатмоқда

103. ЗАРБАААА! Тўхтасиновнинг зарбаси рекошет ҳосил қилди ва ноаниқ кетди!

97. ЗАРБА! Ҳамробековнинг зарбасидан кейин Каримов тўпни ушлаб олди

93. Ўзгариш. "Бунёдкор". Лутфулла Тўраев ўрнига Музаффар Олимжонов тушди

92. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Азмиддинов

91. Биринчи экстра тайм бошланди



90+3. Асосий вақт тугади, 1:1. Энди қўшимча таймлар бўлади

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

85. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Алижонов ва Темиров ўрнига Азмиддинов ва Матич тушди

84. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Иброҳим Томива

83. Ўзгариш. "Бунёдкор". Мираҳмадов ўрнига Эркинов тушди

81. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Эркинов ва Ҳамдамов ўрнига Холматов ва Турғунбоев тушди

76. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Аброр Исмоилов

74. Ўзгариш. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Аброр Исмоилов туширилди

73. Зарба! Эркиновнинг зарбаси, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди

72. Майдонда сон жиҳатдан устунликка эга "Бунёдкор" тўпни назорат қилмоқда

67. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Давронжон Эргашев 

66. ЗАРБА! Эргашевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди

65. Собирхўжаев ҳозир Тўхтасиновни йиқитди, меҳмонларда жарима тўпи

56. Ўзгариш. "Бунёдкор". Қаҳрамонов ва Абдураҳмонов ўрнига Эргашев ва Томива тушди

53. ЗАРБАААА! Достонбек Ҳамдамовнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин тўпни Каримов қайтарди! 

46. Иккинчи тайм бошланди



45. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:1

44. Ўзгариш. "Бунёдкор". Улуғбек Абдуллаев ўрнига Фарҳод Мираҳматов тушди

41. ГООООООООООООООООООООООЛ! ҲОЖИМАТ ЭРКИНОВ! 1:1 Бурчак тўпидан кейин Ҳамробеков боши билан тўпни жарима майдони марказига узатди, Эркинов тўхтатмасдан гол урди! 




39. ЗАРБА! Алижоновнинг зарбаси наониқ бўлди

32. ЗАРБА! Темировнинг зарбаси ноаниқ кетди

29. ГООООООООООООООООООООООЛ! ХУРШИД ҒИЁСОВ! 0:1. Рақиб футболчиларининг хатосидан кейин Ғиёсов жарима майдонига кирди ва хотиржам гол урди! 



26. ЗАРБААААА! Собирхўжаевнинг йўллаган зарбасидан кейин Каримов тўпни ушлаб олди! 

22. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Одилжон Ҳамробеков

20. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Бош ҳакам VAR ёрдамида Драган Черанга қизил карточка кўрсатди! 



15. ЗАРБА! Нурилло Тўхтасиновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган бурама зарбаси бироз ноаниқ кетди!

13. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Алижонов узатган тўпни Каримов бир амаллаб қайтариб юборди

8. Йўқ, бош ҳакам VAR ни кўрди ва пенальтини бекор қилди, тўғри қарор 

7. ПЕНАЛЬТИ! "Бунёдкор" дарвозаси томон! Тўп қўлга эмас, футболчининг юзига текканди. Бош ҳакам VAR ни кўрмоқда

6. УХХХХ! Бурчак тўпидан кейин Мираҳмадов боши билан зарба берди, ноаниқ!

5. Хавфли вазият! Хуршид Ғиёсов сал қолса гол уриши мумкин эди, ҳимоячи тўпни қайтариб юборди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:30да бошланади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика