UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  0 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  0 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  44 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  9 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  7 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  3 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  7

Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Навбаҳор"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Навбаҳор"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди

Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финал баҳслари якунланди.

Ўзбекистон кубоги. 1/2 финал
19 октябрь, 18:00
ОКМК - "Навбаҳор" 2:2 (пенальтилар серияси - 4:3)
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчилар: Ришат Нугманов, Александр Сидоров.
Захира ҳаками: Фаррух Янсупов
VAR: Раҳимбек Каримов
АVAR: Андрей Сапенко
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Бекзод Арипов

Гол: 0:1 — 10, Жамшид Искандеров, 1:1 — 13, Рубен Санчес, 2:1 — 28, Мартин Боаке, 2:2 — 70, Акром Комилов (автогол).

ОКМК — 1. Ботирали Эргашев, 2. Акрам Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов, 9. Рубен Санчес (4. Миржамол Қосимов, 72), 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Санжар Турсунов, 27. Мартин Боаке (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 86), 29. Витайлий Денисов, 88. Сияваш Ҳақназари (19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 27 (24. Мурат Эрматов, 105)).
Захира: 25. Валижон Раҳимов, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 34. Улуғбек Суннатов, 38. Сирожиддин Башриддинов.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов, 8.Жасурбек Яхшибоев (17.Аброрбек Исмоилов, 46), 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Темурхўжа Абдуҳолиқов (91.Тома Табатадзе, 62 (4.Азим Аҳмедов, 82)), 22.Игорь Голбан, 77.Асадбек Собиржонов (19.Дониёр Абдуманнопов, 46)
Захира: 12.Игнатий Нестеров, 20.Музаффархон Мўминов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 31.Лука Чермель, 98.Давронбек Олимжонов.

Огоҳлантиришлар: Жамшид Болтабоев (45+2), Милош Милович (62), Дониёр Абдуманнопов (66), Мартин Боакье (77), Иброҳим Йўлдошев (80), Акрам Комилов (92), Ойбек Рустамов (90+2), Азим Аҳмедов (90+6), Самвел Бабаян (105).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

Ғиёсов - гол! 

Искандеров - гол!

Қосимов - гол!

Абдуманнопов - ноаниқ!

Раҳмонов - гол!

Иванович - гол!

Мираҳмадов - гол!

Болтабоев - гол!

Турсунов - ноаниқ!

Ўрунов - ноаниқ!

120. Асосий ва қўшимча бўлимларда ғолиб аниқланмади. Пенальтилар серияси томоша қиламиз.

120. Тўртинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

115. Ўрунов бурчак зарбаси ишлашга ҳаракат қилди, аммо тўп унинг ўзидан майдонни тарк этди.

110. Комилов стадионга ташриф буюрган клуб мухлисларига тўп совға қилди.

106. Тўртинчи бўлим бошланди.

Учинчи бўлим якунланди.

105. Учрашувни томоша қилаётган кўпгина футбол ишқибозлари учун хушхабар: Бабаянга сариқ карточка кўрсатилди.

104. Қосимовнинг зарбасидан сўнг Юсупов тўпни қайтарди ва жароҳат олди.

103. "Навбаҳор" жарима майдони ёнида жарима зарбаси белгиланди.

100. Байроқча ёнида турган Искандеров жарима майдонидаги футболчиларнинг дарахтларни кесиш табиатга қай даражада зарар етказаётгани тўғрисидаги муҳокаманинг тугашини кутиб турибди.

96. Ғиёсов учрашувга нуқта қўйиши мумкин эди!

93. Икки жамоа футболчилари ўртасидаги даҳшатли тўқнашув содир бўлди. Йўлдошев дарвоза устунига бориб урилди. Эргашев тўпга чиқишда сал қолса рақибини Неймарнинг ҳозирги даражаси билан тенглаштириб қўярди.


91. Учинчи бўлимни меҳмонлар хавфли ҳужум билан бошлади. 

Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Энди қўшимча бўлимларга навбат!

90+6. Аҳмедов захирадан майдонга тушгач, кўзга кўринарли иш қилди: унга сариқ карточка кўрсатилди.

90+4. Мираҳмадовнинг зарбаси мўлжалга аниқ борди. Фақат у рақиб дарвозасини нишонга олмаганди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

84. Исмоиловнинг тепган тўпи дарвоза тўсинига тепиб, пешонасини шишириб олди.

82. Захирадан ўйинга қўшилган Табатадзе жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Аҳмедов ўйинга қўшилди.

80. Карточка олиш навбати Йўлдошевга етиб келди.

77. Бироз аввал рақибига нисбатан қандай ҳаракат қилган бўлса, Боакье худди шундай илтифотни Миловичдан қабул қилиб олди.

74. Қосимовнинг жаримадан йўллаган зарбаси отасининг уринишига ўхшашига бир баҳя қолди.

70. ГОЛ! Акром Комилов рақибдан ташаббус чиқавермагач, ўйинни қизғинроқ ўтказиш мақсадида ўзи дарвозасини ишғол қилиб қўя қолди.

66. Рақиб футболчисига оёқ кўтаргани учун ҳакам Абдуманноповга қарата қўлини юқорига кўтарди.

60. Охирги вақтларда тортиб олишлар кўпаймоқда. Қаердадир фермерларнинг ери тортиб олинди, ҳозир вазиятда "Навбаҳор" футболчисидан сўроқсиз тўп олиб қўйилди.

56. Ҳасановнинг зарбаси кучли чиққанини рақиб ҳимоячиси Йўлдошевнинг майдонда оёғини ушлаган ҳолда дод-войлаётганидан ҳам сезиш мумкин.

51. Рустамов жамоасининг ҳужумини давом эттириш учун ён ҳакамга тўпни оширди. Ассистент эса уни тушунмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор" мураббийи иккита ўзгаришга қўл урди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. Боакьенинг кескир буюмга ўхшаш услубдаги зарбаси кучсиз чиқди. 

45. Биринчи бўлимга биринчи бўлимда урилган голлар миқдорига тенг дақиқа қўшиб берилди.

43. Телефонимдаги мусиқа плейстини ўчириб қўйдим. Сабаби мухлислар баралла овозда ҳакамлар мадҳ этилган машҳур қўшиқни жонли ижрода куйлашмоқда.

37. ОКМК ҳимояси аста-секин мустаҳкамланмоқда. Тошкентликлар қўрғонига жило бериш ҳам, шиша ўрнатиш ҳам керак эмас.

34. Болтабоев тўпни Боакега осонгина ўтказиб юборди. Ярим ҳимоячи бундан аввал маҳаллий йўналишдаги поездда ишламаганми мабодо?

28. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Боакье "Навбаҳор" ҳимоячисининг туҳфасини миннатдоричилик билан қабул қилди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

27. ОКМК таркибида мажбурий ўзгариш юз берди. Жароҳат олган Сияваш Ҳақназари ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов майдонга тушди.

26. Эронлик ярим ҳимоячига тиббий ёрдам кўрсатилди.

18. Ўрунов Ҳақназарийга нисбатан ўйин қоидасини бузмаган ҳолда тўпни олиб қўйди.

13. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! ОКМК дарҳол ҳисобни тенглаштирди! Ушбу голда уч киши меҳнат қилди: пас берган Рустамов, ҳужумни ажойиб якунлаган Санчес ҳамда таблога жавобгар киши.


10. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Искандеров жарима зарбасини мукаммал амалга оширди! Совуқда томоғим оғришидан чўчиганим учун Олмалиқдаги ўйинга бормагандим. Мана энди иссиққина бинода керагидан баландроқ бақирганим учун "Доктор Мом" пастилкасини шимиб ўтирибман.

8. ЗАРБА! Искандеров–Абдухолиқов комбинациясидан сўнг Темирхўжанинг хавфли зарбаси рақиб ҳимоячисига теггани учун дарвозага аниқ бормади. 

5. Маъзур тутинг, ҳозирги вазиятда бир нарса бироз ўйлантириб қўйди. Охирги ҳафтада қайси бири кўпроқ юқорилади: Рустамовнинг зарбасими ёки УзАвтомоторс машиналари нархи?

1. Совуқ ҳаво ҳароратидаги "қайноқ" ўйин бошланди.

Бугун ОКМК тўк кўк, "Навбаҳор" эса оқ рангли либосларда ҳаракат қилади. 

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Олмалиқ шаҳридаги "Марказий" стадионда Ўзбекистон кубоги 1/2 финалидан ўрин олган ОКМК — "Навбаҳор" учрашуви гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика