UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  7 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  3 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  6 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  10 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  16

Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" "Зирабулоқ" дарвозасига жавобсиз саккизта гол урди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" "Зирабулоқ" дарвозасига жавобсиз саккизта гол урди

Бугун Қиргулидаги “Нефтчи” СК майдонида Ўзбекистон кубоги 3-босқичидан ўрин олган “Нефтчи”-“Зирабулоқ” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув майдон эгаларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. Биринчи бўлим 15-дақиқасида қанотдан етказиб берилган тўпни мезбонларнинг 11-рақамли футболчиси Хамидулло Абдухамидов аниқ зарба билан “Зирабулоқ” дарвозасини ишғоол қилди – 1:0. Орпадан икки дақиқа ўтиб яна ўша Хамидулло Абдухамидов меҳмонлар дарвозасига гол киритди – 2:0. Биринчи бўлим сўнги дақиқаларида мезбонларнинг 19-рақамли футболчиси Алишер Абдувохидов меҳмонлар дарвозасига учинчи тўпни киритди – 3:0. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.


Иккинчи бўлимда “Нефтчи” футболчилари меҳмонлар дарвозасига яна 5 та гол уришга мувваффақ бўлдилар. Дастлаб 65-дақиқада “Нефтчи”нинг 11-рақамли футболчиси Хамидулло Абдухамидов рақиблари дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни 4:0 кўринишига келтирган бўлса, 65-дақиқада Исломбек Каримов пенальтидан гол уриб ҳисобни 5:0 кўринишига келтириб қўйди. 81-дақиқада яна Исломбек Каримов “Зирабулоқ” дарвозасини ишғол қилди – 6:0. 85-дақиқада Хамидулло Абдухамидов ўзининг ўйиндаги 4-голни киритди 7:0. Учрашиб якунланиб бораётган паллада Исломбек Каримов меҳмонлар дарвозасига 8-тўпни киритди.
Учрашув шу тариқа мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.



Ўзбекистон кубоги. 3-босқич
“Нефтчи”-“Зирабулоқ” 8:0 (3:0)
Голлар:
Хамидулло Абдухамидов, 15 (1:0) Хамидулло Абдухамидов, 17 (2:0), Алишер Абдувохидов, 44 (3:0), Хамидулло Абдухамидов, 65 (4:0), Исломбек Каримов, 76-пен.(5:0), Исломбек Каримов, 81 (6:0), Хамидулло Абдухамидов, 85 (7:0), Исломбек Каримов, 88 (8:0)
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, Х.Ўролов, А. Саидов , М.Фозилов
Назоратчи: И.Нехочин.
Комиссар: Ж.Имомов
"Нефтчи": 16. Хуршидбек Мухаммадов, 2. Асилбек Ғойибжонов, 4. Шодиёр Хожиматов, 7. Исломбек Тошпўлатов, 11. Хамидулло Абдухамидов, 13. Жамшид Қобулов, 14. Абдужалил Маназаров, 15.Миржалол Неъматов, 19. Алишер Абдувохидов, 20. Дилёр Ирматов, 77. Исломбек Каримов.
Захира: 1. Расул Абдумўминов, 10. Хуршидбек Асқаралиев, 17. Илхом Вахобов, 23. Шахзодбек Усмонов, 25.Азизбек Мухторов, 33.Дониёр Мадаминов
“Зирабулоқ”: 1.Рустам Тоштурдиев, 4.Азизбек Назаров, 7.Бобур Мирзо Ғофуров, 8.Нурбек Шомуродов, 9.Элбек Шомуродов, 11. Фахриддин Алимов , 15. Дилшод Исақулов, 17.Жавлонбек Омонқулов, 18.Отабек Каримов, 32.Муроджон Шамсиддинов, 33. Музаффар Тоғаев.
Захира: 12. Мухаммаджон Жабборов, 3.Фаёзбек Темиров, 23.Фаррух Салимов, 30.Бахром Тошпўлатов.


Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика