UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  21 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

Ўзбекистон кубоги. "Насаф" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди, сайтимиз мухбирига матбуот марказида жой топилмади Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Насаф" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди, сайтимиз мухбирига матбуот марказида жой топилмади

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилди.

Учрашув дастлабки дақиқаларданоқ кескин курашлар остида бошланди. Биринчи бўлим бошиданоқ ҳар икки жамоа вакиллари ташаббусни қўлга олиш учун астойдил ҳаракат қилишди. 10-дақиқада меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлишди. Бу вазиятда қаршиликларнинг 14-рақамли футболчиси Шароф Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси дароза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Шундан сўнг “Навбаҳор” жамоаси вакиллари ташаббусни қўлга олиш учун ҳужумкор ўйин намойиш эта бошлашди. Ташкил этилаётган ҳужумларнинг бирида мезбонлар футболчиси Азизбек Турғунбоевнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида “Насаф” жамоаси вакиллари бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлишди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Ҳумоюн Муртозаев боши билан дарвозага йўллади, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади. Орадан бир оз вақт ўтиб, аниқроғи 24-дақиқада меҳмонлар Азизбек Турғунбоевга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. 

Жарима тўпини "Навбаҳор"нинг тажрибали ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов амалга оширди, тўп "жонли девор"га тегиб қайтди.

30-дақиқада "Навбаҳор" легионери Александр Касьян меҳмонлар жарима майдони ичида йиқилиб тушди, учрашув бош ҳаками бу вазиятда пенальти белгилаш учун етарлича асос йўқ деб ҳисоблади ва ўйинни давом эттириш лозимлигини кўрсатди.

37-дақиқага келиб учрашувда ҳисоб очилди. Кетма-кет ташкил этилаётган ҳужумлар натижасида меҳмонлар "Навбаҳор" дарвозасини ишғол қилишди. Бу вазиятда Бобур Абдихолиқов томонидан етказиб берилган тўпни тиниб-тинчимас Ҳумоюн Муртозаев аниқ зарба билан ҳисобни очди - 0:1. Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Навбаҳор" жамоаси вакиллари ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумкорликни оширдилар. 43-дақиқада юзага келган имкониятдан мезбонларнинг 10-рақамли футболчиси Азизбек Турғунбоев фойдалана олмади, унинг зарбасига бир оз аниқлик етишмади.

Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида "Насаф" жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлим мезбонларнинг ҳужумкор ўйинлари билан бошланди. "Навбаҳор" футболчилари томонидан ташкил этилган ҳужумларни ҳимоядаги тартибли ўйин билан қайтара олган "Насаф" вакиллари қарши ҳужумда иккинчи голни киритишлари мумкин эди. Бу вазиятда 48-дақиқада дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Ҳумоюн Муртозаев тўпни дарвозага йўллай олмади, "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов тўпни эгаллаб олиб, вазиятни бартараф этди.

Ўйинда ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумкорликни оширган мезбонлар 50 ва 53-дақиқаларда меҳмонлар дарвозасини ишғол этиш учун қулай имкониятларга эга бўлдилар. Ушбу вазиятларда "Навбаҳор" легионерлари Иван Соловьев ва Александр Касьянларнинг "Насаф" дарвозаси томон йўллаган зарбаларига аниқлик етишмади.

59-дақиқада майдон эгаларида ҳисобни тенглаштириш учун яна бир имконият юзага келди. Заҳирадан ўйинга қўшилган Абдулҳай Исмоиловнинг бош билан йўллаган зарбасини қаршиликлар посбони Абдувоҳид Неъматов эгаллаб олди.

Иккинчи бўлим сўнгига қадар ҳисобни тенглаштириш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этган майдон эгаларига шу куни "Насаф" дарвозасига тўп киритиш насиб етмади. Яратилган ҳужумлар якунида гоҳида зарбаларга аниқлик етишмаган бўлса, баъзи вазиятларда "Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов маҳорат кўрсатиб, зарбаларни қайтариб қолди.

Учрашув шу тариқа қаршиликларнинг кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Шу ўринда айтиш мумкинки, учрашувни стадиондан ёритиб бориш учун Намангандаги "Марказий" ўйингоҳга борган СА мухбири бутун учрашув давомида матбуот ходимлари учун ажратилган жойда ўриндиқ топилмаганлиги боис ўйинни тик турган холда шарҳлаб борди. Шу куни Наманган шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳнинг матбуот ходимлари учун ажратилган қисмида юзага келган шовқин-сурон ва хайқириқлар остида ўйинни ёритиб бориш имконияти жуда паст эди. Ўйлаймизки, келгусида стадион раҳбарияти матбуот ходимлари учун ажратилган жойда фақат матбуот ходимлари бўлишини таъминлайдилар.



Coca-Cola Ўзбекистон кубоги / чорак финал
22 август, пайшанба
19:00 «НАВБАҲОР» - «НАСАФ» 0:1
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Султонмурод Улфатов, Олим Тўйчибоев
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Гол: Ҳумоюн Муртозаев 37, - 0:1.

"Навбаҳор": 1.  Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов (70. Аббосжон Ғуломов, 80), 9. Иван Соловьёв, 10. Азизбек Турғунбоев, 11. Александр Касьян, 15.Обид Жўрабоев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан (с), 32. Жаҳонгир Меҳмонов (16. Абдулҳай Исмоилов, 57), 66.Илҳомжон Алижонов, 99.Амирбек Жўрабоев.

Захира: 23. Дилшод Ҳамроев, 4. Азиз Ибрагимов, 8. Шаҳзод Шайманов, 55. Ғиёсжон Комилов,  77. Аюбхон Номанов, 91. Шерзод Ҳакимов, 95. Нодир Мавлонов.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Азизжон Ғаниев, 8.Дилшод Саитов (4.Ҳусниддин Алиқулов, 90+4), 9.Ҳумоюн Муртазоев, 10.Бобур Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёржон Нарзуллаев (20.Ислом Кенжабоев, 79), 19.Сардор Абдураимов (22.Акмал Мозговой, 84), 28.Хуршидбек Мухторов, 92. Умарбек Эшмуродов (с).

Захира: 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 65.Азамат Сойибов, 2.Сардор Саъдуллаев, 15.Жўрабек Маннонов, 30.Худоёржон Сагдуллаев, 34. Шерзод Насруллаев.

Огоҳлантиришлар: Александр Касьян 20, Мирзоҳид Ғофуров 72, Хуршидбек Мухторов 72, Абдувоҳид Неъматов 90.


Бекзод Толибов




Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика