UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  0 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  2 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  8 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  4 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  24 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  168

Ўзбекистон кубоги: "Локомотив" ва "Насаф" ярим финалда Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги: "Локомотив" ва "Насаф" ярим финалда

Ўзбекистон кубоги чорак финалининг жавоб ўйинлари бўлиб ўтмоқда.


Ўзбекистон кубоги, чорак финал.
Жавоб учрашувлари.
28 июль (жума)


Қўқондаги ўйиннинг 20-дақиқаси ўтиб бораётган пайтда меҳмонлар ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида Филип Райевацни йиқитди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди - 1:0.

64-дақиқада Жамшид Ҳасанов мезбонларнинг иккинчи голини урди - 2:0. Учрашув тугашига 3 дақиқа қолганида Шахбоз Эркинов ўзига ошириб берилган тўпни шошмасдан ҳатто дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, гол урди - 2:1. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Жасур Ҳасанов ҳисобни тенглаштирди - 2:2. Учрашувда бошқа гол урилмади ва биринчи ўйинда 4:1 ҳисобида зафар қучган "Насаф" ярим финалга йўл олди.


18:00 - «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Насаф» (Қарши) 2:2
Ҳакамлар
: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон)

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов 20 пенальти, - 1:0. Жамшид Ҳасанов 64, - 2:0. Шахбоз Эркинов 87, - 2:1. Жасур Ҳасанов 90+1, - 2:2.

"Қўқон-1912":13.Никита Рибкин, 7.Жамшид Ҳасанов, 10.Жавоҳир Сиддиқов, 14.Дониёр Ҳасанов (11.Андрей Сидоров, 57), 19.Суҳроб Бердиев, 23.Александр Мерзляков, 26.Акмал Холмуродов, 55.Дарко Гожкович, 70.Қувондиқ Рўзиев (4.Баҳодир Акрамов, 61), 77.Мурод Холмуҳаммедов (5.Жалил Кимсанов, 66), 99.Филип Райевац.
Захира: 12.Азиз Ашуров, 9.Носир Отақўзиев, 24.Иброҳим Рахимов, 96.Муҳаммаданас Ҳасанов.

"Насаф": 35.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Мақсуд Каримов, 6.Азиз Ғаниев, 10.Дилшод Раҳматуллаев (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 90+2), 15.Шаҳбоз Эркинов, 18.Баҳром Абдурахимов, 20.Ислом Кенжабоев (77.Жасур Ҳасанов, 68), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан (22.Игорь Голбан, 84), 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 45.Бобир Абдихолиқов, .

Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
Биринчи ўйин: 1:4


Тошкентдаги ўйиннинг биринчи бўлимида ҳам иккинчи бўлимида ҳам ҳисоб очилмади. Қўшимча бўлимларнинг биринчисида Садриддин Абдуллаев гол уриб ҳисобни очди - 1:0. Орадан кўп ўтмай Азизбек Омонов иккинчи бор меҳмонларни ранжитди - 2:0. Сўнгги сонияларда Сардор Мирзаев ҳисобни йириклаштириб қўйди - 3:0.


19:30 - «Локомотив» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро) 3:0
Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Голлар: Садриддин Абдуллаев 98, - 1:0. Азизбек Омонов 101, - 2:0. Сардор Мирзаев 120, - 3:0.

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев (Азизбек Омонов, 79), Садриддин Абдуллаев (Саламат Қутибоев, 103), Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе (Муҳаммад Коне, 76), Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Жалолиддин Машарипов
Захира: Маъмур Икромов, Салим Мустафоев, Муродбек Бобожонов, Диёржон Туропов,

"Бухоро": Акмал Турсунбоев, Бобуржон Омонов, Санъат Шихов (Баҳриддин Ваҳобов, 90+4), Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Азамат Алланиёзов (Ивор Вейцер, 50), Алишер Саматов, Иван Нагаев, Алишер Санаев, Жавоҳир Қаҳрамонов (Зоҳир Пиримов, 84)
Захира: Муҳиддин Худоёров, Нозим Умуров, Миржалол Жумаев, Тоҳир Шамситдинов

Биринчи ўйин: 0:0


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика