UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  24 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  9 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  12 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  152 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  31 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  22 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичини “Андижон-SGS” Тошкентдаги ўйин билан бошлайди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичини “Андижон-SGS” Тошкентдаги ўйин билан бошлайди

Кеча Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида иштирок этувчи барча жамоа номи маълум бўлди.

Саралашда иштирок этган саккиз жамоа ичидан “Жиззах” ҳамда “Олимпия” гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Гуруҳ босқичи 2 апрель кунги ўйин билан старт олади. Шу куни “Андижон-SGS” ўз майдонида “Жиззах”ни қабул қилиши керак. Хабарингиз бор, Андижондаги “Бобур арена”да таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Қўшимчасига, “Андижон-SGS” Испанияда ташкил этилаётган халқаро мусобақада иштирок этиш учун 3 апрель тонгда Тошкент орқали сафарга йўл олади. Шуларни инобатга олган ҳолда “Андижон-SGS” гуруҳ босқичининг дастлабки учрашувини Тошкентдаги “Чиғатой” стадионида ўтказади.

“Андижон-SGS” — “Жиззах” ўйини 16:30 да старт олади. 4 апрель куни эса “А” гуруҳининг иккинчи ўйинида ОКМК Бухорода “Ғиждувон” меҳмони бўлади. Беллашув 18:20 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика