Ўзбекистон кубоги. Финаллар тўпурари ким?

Narzulla Saydullayev
4 дек 2021, 12:00
Бугун 2021 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Самарқандда "Пахтакор" ва "Насаф" клублари ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс соат 16:00да бошланади.

Бугун ҳисоб бўйича 29-финал учрашуви ўтказилади. Олдинги 28та финалда кимлар энг кўп гол урганига эътибор қаратамиз.




"Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Бунёдкор" сафида жами 11та финалда ўйнаган Анвар Солиев 5та гол уришга муваффақ бўлган.

Бугунги финални дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган "Пахтакор" вакили Драган Черан 4 марта финалда иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 5та гол урган.




"Навбаҳор" ва "Пахтакор" билан 5 бор ҳал қилувчи баҳсда қатнашган Леонид Кошелев ҳисобида 4та гол мавжуд.

11 нафар футболчи финалда 2та гол уришга эришган.


Қуйида барча финаллар тўпурарлари келтирилган:

Анвар Солиев ва Драган Черан - 5тадан
Леонид Кошелев - 4та
Андрей Акопянц, Рустам Дўрмонов, Сервер Жепаров, Жаъфар Ирисметов, Иракли Климиашвили, Миржалол Қосимов, Александр Пишур, Жасур Ҳасанов, Нўъмон Ҳасанов, Гочгули Гочгулиев ва Йован Жокич - 2тадан.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›