Ўзбекистон кубоги финалини кимлар ўтказиб юборади?
24 ноя 2021 20:24
Янгиликлар
Ўзбекистон кубоги финалини кимлар ўтказиб юборади?
Ўзбекистон кубоги финалида "Насаф" "Пахтакор" билан беллашади.
Ҳал қилувчи баҳс олдидан иккала жамоа таркибида жиддий йўқотишлар мавжуд. "Насаф" етакчиларидан бири Марко Станоевич, "Пахтакор"дан эса Драган Черан ҳамда Шерзод Аъзамов ярим финал баҳсларида тўғридан тўғри четлатилгани туфайли финалда ўз жамоаларига ёрдам беролмайди. Шунингдек, учала футболчи Суперлиганинг 26-тур ўйинларини ҳам ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" — "Пахтакор" ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финали 4 декабрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар