UZ

Сўнгги янгиликлар

22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  12 21:50Серхио Рамос нима сабабдан 93-рақамда ўйнашини айтди  0 21:36"Насаф" назорат ўйинида "Лиепая"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  7 21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  1 20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  4 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  1 20:24Қизларга футзал керак  11 19:45Симеоне "Реал"га қарши баҳс олдидан: "Ҳакам ҳақида ўйлаётганим йўқ"  12 19:24"Ал Насср" - "Ал Фейҳа". Криштиану Роналду ва Отабек Шукуров асосий таркибда  6 18:52Эрон. Чемпонлик учун курашётган Ўткир Юсупов ва "Фулад" ютқазиб қўйди  0 18:34Хитойдаги Осиё Кубогида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам иштирок этади  0 18:18Назорат учрашуви. "Динамо" - "Арал" 1:1  1 18:00"Интер Майами" янги мавсум учун барча абонементларини сотиб бўлди  2 17:39Расман: "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказди  21

Ўзбекистон Кубоги финали олдидан қизиқарли фактлар Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги финали олдидан қизиқарли фактлар

"Пахтакор" ўз тарихида 16-марта Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнайдиган бўлди.

"Пахтакор" кубок финалларида энг кўп иштирок этган жамоа саналади. Намангандаги финал "Шерлар" учун 16-бор ҳал қилувчи баҳсга айланади. "Бунёдкор" 9, "Нефтчи" 7 ва "Насаф" 6 бор финалларда майдонга тушган. Финалда кетма-кет учта тўқнашув дастлабки бор "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасида 2007, 2008 а 2009 йилги финалларда кузатилган. Энди "Пахтакор" ва АГМК ҳам кетма-кет учинчи тўқнашувда иштирок этади. Финалларда энг кўп кузатилган қарама-қаршилик "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасида рўй берган. Бу жамоалар жами 5 марта Ўзбекистон Кубоги финалларида баҳс олиб боришган. "Пахтакор" - "Бунёдкор" ва "Бунёдкор" - "Насаф" эса учтадан финалларда рўпара келган.

Кетма-кет финалларда иштирок этиш бўйича рекорд "Пахтакор"га тегишли. "Пахтакор" 2001 йилдан 2009 йилгача 9 финалда қаторасига майдонга тушган! Иккинчи натижа "Бунёдкор"га тегишли бўлиб, бу клуб 2007-10 йилларда қаторасига 4 финалда ўйнаган.

Мураббийлар орасида кетма-кет уч финалда жамоаси билан иштирок этган мутахассислар орасига Шота Арвеладзе ҳам қўшилди. Бунгача Александр Иванков, Юрий Саркисян ва Равшан Ҳайдаров шундай кўрсаткич қайд этишган. Энг кўп финалларда жамоаси билан қатнашган мураббий Юрий Саркисян бўлиб, у "Нефтчи" билан 7 марта финал иштирокчисига айланган. Миржалол Қосимов учун 2020 йилги финал 7-ҳал қилувчи баҳс бўлади. Виктор Жалилов 5, Рўзиқул Бердиев 4 бор финалларда қатнашган. Шота Арвеладзе 20 декабрь куни Ўзбекистон Кубоги финалида энг кўп иштирок этган хорижлик мураббийга айланади ва уни икки марта ютиш борасида Тачмурод Агамуродовга тенглашиб олиши мумкин. Ҳозиргача хорижлик мутахассислардан Леонид Остроушко, Сергей Бутенко, Тачмурод Агамуродов, Зико ва Арвеладзе зафар қучган.

АГМК ва "Пахтакор" кетма-кет учинчи бор тўқнаш келадиган Ўзбекистон Кубоги-2020 финали 20 декабрь куни Намангандаги "Марказий" стадионда соат 15:00да бошланади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика