UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  3 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  11 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26

Ўзбекистон кубоги. Финалда автогол урган футболчиларни биласизми? Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Финалда автогол урган футболчиларни биласизми?

Бугун 2021 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. "Пахтакор" ва "Насаф" клублари ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс соат 16:00да бошланади.

Пахтакор

Одилжон Ҳамробеков - 28'

Ўзбекистон кубоги. 3-тур

04/12/2021, 16:00

2
:
1
Тугади

Насаф

Баҳром Абдураҳимов - 38', Ғолиб Ғайбуллаев - 75'

45'
90'
24'  Шаҳзод Азмиддинов
28'  Одилжон Ҳамробеков
28'  Фаррух Сайфиев
45'  Одилжон Ҳамробеков
46'  Шаҳзод Азмиддинов (Марлен Чобанов)
68'  Аббосбек Файзуллаев (Боян Матич)
80'  Сардор Собирхўжаев (Аброр Исмоилов)
80'  Достонбек Ҳамдамов (Азизбек Турғунбоев)
83'  Марлен Чобанов
90'  Шерзод Темиров (Диёр Холматов)
34'  Ойбек Бозоров
38'  Баҳром Абдураҳимов
38'  Шерзод Насруллаев
60'  Баҳром Абдураҳимов (Шаҳзод Акрамов)
60'  Абубакрризо Турдалиев (Муродбек Раҳматов)
61'  Шаҳзод Акрамов
75'  Ғолиб Ғайбуллаев
75'  Сухроб Нуруллоев
78'  Сухроб Нуруллоев (Алибек Давронов)
78'  Ҳусайин Норчаев (Шоҳмалик Комилов)
90'  Умиджон Эргашев

Бу мусобақа тарихидаги 29-финал ҳисобланади. Ортда қолган 28 ўйинда мухлислар жами 74 та гол кўришган. Уларнинг 35 таси "Пахтакор" вакиллари томонидан урилган. Бошқа жамоаларнинг статистикаси қуйидагича: "Бунёдкор" — 10, "Нефтчи" — 8, "Насаф" — 5, "Дўстлик" — 4, АГМК, "Локомотив" ва "Навбаҳор"да 3 тадан, "Трактор" — 2, "Динамо" — 1. 

"Темирйўлчи" (ҳозирги "Қўқон-1912"), МҲСК, "Янгиер", "Машъал" ва "Шўртан" футболчилари эса ўзлари иштирок этган финал баҳсларида майдонни голсиз тарк этишган.

Хет-трик

Кубок финаллари тарихидаги ягона хет-трик "Пахтакор" етакчиси Драган Чераннинг номига ёзилган. У 2019 йил АГМК дарвозасига 3 та гол урган эди.

Дубллар:

Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи баҳсларида 11 нафар футболчи дублга эришган: Андрей Акопянц (1997), Жафар Ирисметов (2000), Леонид Кошелов (2001), Гочкули Гочкулиев (2002), Анвар Солиев (2008), Иракли Климиашвили (2011), Олександр Пишур (2013), Йован Жокич (2018), Драган Черан (2020).

Автогол

Финаллар тарихидаги атиги 3 та автогол бор. 2002 йил "Пахтакор" билан ўйинда "Нефтчи" футболчиси Сергей Лебедов ўз дарвозасига 2 та гол ургани ҳолда тарихга кирган эди. Шунингдек, Шерзод Аъзамов ҳам бир гал шу хатога йўл қўйган (2015, "Насаф" таркибида).

ФАКТ: Шерзод Аъзамов кубок финалида ҳам рақиб, ҳам ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган тарихдаги ягона футболчи.

Финалда гол урган барча футболчилар

5 - Драган Черан, Анвар Солиев

4 - Леонид Кошелев

3 - Автогол (Сергей Лебедов - 2, Шерзод Аъзамов) 

2- Миржалол Қосимов, Нўмон Ҳасанов, Рустам Дўрмонов,  Акопянц Андрей, Гочгулиев Гочгули, Жафар Ирисметов, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов, Иракли Климиашвили, Олександр Пишур, Йован Жокич.

1- Рифат Галеев, Равшан Бозоров, Алексей Винников, Князев Вячеслав, Фарид Ҳабибулин, Ойбек Усмонхўжаев, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Анвар Бердиев, Сергей Ни, Мухтор Қурбонов, Акмал Холматов, Зайниддин Тожиев, Дилшод Мавлонов, Владимир Шишелов, Тимур Айзатулов, Байрамов Ренат, Ихеруоме Уче, Одил Аҳмедов, Станислав Андреев, Стевица Ристич, Александр Клецков, Жаҳонгир Жиямуродов, Шавкат Саломов, Камолиддин Мурзоев, Виктор Карпенко, Илҳом Юнусов, Шерзод Аъзамов, Артур Геворкян, Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев, Исма Гонсалвеш, Зоҳир Пиримов, Жалолиддин Машарипов.

ФАКТ: Бугун майдонга тушиши мумкин футболчилардан ҳеч бири муқаддам кубок финалларида гол урмаган.

"Пахтакор" vs "Насаф" — 11 факт

Муаллиф :
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика