Ўзбекистон кубоги. Эрматов - финалларда ишлаш бўйича рекордчи
30 ноя 2016 09:30
Янгиликлар
Ўзбекистон кубоги. Эрматов - финалларда ишлаш бўйича рекордчи
Цейтлин ўз фаолиятида илк бор Ўзбекистон кубоги финал учрашувида фаолият олиб боради. Мамлакат кубоги финалида беш марта ишлаган Равшан Эрматов бу борада мутлоқ рекордчи ҳисобланади.
Гали Имомов ва Ноил Лутфуллин 4 мартадан финал ўйинида ишлашган. Рустам Саидов ва Марат Исмоилов ҳисобида 2та ўйин бор. Ўзбекистон кубоги финалида бир марта хорижлик ҳакам ишлаган. 2014 йилги ҳал қилувчи баҳсни жанубий кореялик Ким Донг Жин бошчилигидаги реферилар бошқаришган.
Ўзбекистон кубоги финал ўйинида ишлаган ҳакамлар рўйхати:
Равшан Эрматов (2010, 2011, 2012, 2013, 2015)
Гали Имомов (1992, 1995, 1998, 2000)
Ноил Лутфуллин (1993, 2003, 2006, 2007)
Рустам Саидов (2001, 2002)
Марат Исмоилов (2008, 2009)
Дониёр Осимов (1994)
Рашид Айтеков (1996)
Сардор Нажафалиев (1997)
Дмитрий Роман (2004)
Ғайрат Каримов (2005)
Ким Донг Жин (Жанубий Корея) (2014)
Владислав Цейтлин (2016)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар