UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  6 19:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам (матнли трансляция)  15 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  2 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  20 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  16 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0

Ўзбекистон Кубоги энди Европа чемпионати билан битта форматда ўтказилади Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги энди Европа чемпионати билан битта форматда ўтказилади

Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг саралаш ҳамда гуруҳ босқичи ўйинларига қуръа ташлаш маросими 18 март — пайшанба куни бўлиб ўтади.

Қуръа “Спорт” телеканали орқали жонли кўрсатилади.

Шу куни Coca-Cola Суперлига 3-тури доирасида АГМК ва “Пахтакор” клублари тўқнаш келади. Учрашув 18:30 да бошланади, учрашув якунидан кейин қуръага старт берилади.

Регламентга кўра, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўп сурувчи клублар кубок мусобақасини 1/8 финал босқичидан бошлайди. Ҳозирда “Пахтакор” клубининг иштироки масаласига тўла ойдинлик киритиб бўлинган. АГМК клубининг кубокдаги старти масаласи 7 апрель куни ҳал этилади. Кубок мусобақасининг гуруҳ босқичи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинлари билан параллел ўтказилади.

Суперлига ҳамда Про лига клублари Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади. Биринчи лига клублари мусобақани саралаш босқичидан бошлайди. Тез орада Биринчи лига клублари номига тўла ойдинлик киритилади.

Худди ўтган йили бўлгани каби кубок финалига мезбонлик қилувчи стадион номи қуръа ёрдамида аниқланади. ЎзПФЛ Суперлига ва Про лига клубларига расмий мурожаат қилган бўлиб, айни кунларда финал мезбонлиги учун истаги бор стадионлар номига ойдинлик киритмоқда. Улар орасидан кубок финали талабига жавоб берувчи стадионлар ажратиб олинади ва шундан кейингина мана шу стадионнинг қуръада қатнашиши учун рухсат этилади.

Маълумот учун, 2021 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг финал босқичи Европа чемпионати мусобақасининг финал босқичи билан айни битта форматда ўтказилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика