UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  4 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  1 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  4 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  5 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  23 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  12 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  19 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  4 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  17

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - "Насаф" 1:0. Учрашув якунланди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - "Насаф" 1:0. Учрашув якунланди

Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги "Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви якунланди.
ЯНГИЛАШ

Учрашув давом этмоқда. 6-дақиқада Рашидов-Пишур-Шораҳмедов комбинацияси. Якуний зарбани Акмал йўллади. Суюнов тўпни қийинчилик билан қайтарди.

17-дақиқада ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун Пишурга огоҳлантириш кўрсатилди.

27-дақиқада Рашидов томонидан бурчакдан оширилган тўпни Ғофуров боши билан дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Уч дақиқа ўтиб Аюпов чамаси 28 метрлардан дарвозага кучли зарба йўллади. Суюнов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

44-дақиқада "Насаф"нинг қарши ҳужуми. Кенжа Тўраев дарвозабоннинг олинга чиқиб кетганидан фойдалан олмади. Унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошланди.

48-дақиқада "Насаф"нинг қарши ҳужуми. Геворкян узатган тўпни Тўраев дарвозага йўллади. Ғофуров шундоққина дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтариб қолди.

54-дақиқада Тўп учун курашда рақиб футболчисига нисбатан хавфли ўйин кўрсатгани учун Хайрулла Каримов огоҳлантирилди.

55-дақиқа. "Бунёдкор" сафида ўзгариш. Темур Аюпов ўрнига Вохид Шодиев майдонга туширилди.

60-дақиқада "Насаф"да яна бир имконият. Бу сафар Фарруҳ Сайфиев тепган тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

63-дақиқа. "Насаф" таркибида ўйинчи алмаштирилди. Кенжа Тўраев ўрнига Игор Таран майдонга тушди.

73-дақиқа. "Бунёдкор"да ўзгариш. Олег Зотеев ўрнига Достонбек Хамдамов майдонга тушди.

80-дақиқа. Минори Сато ўрнига Дилшод жўраев майдонга тушди.

86-дақиқа. "Насаф"да ўзгариш. Илҳом Шомуродов ўрнига Азамат Алланиёзов тушди.

89-дақиқа. ГОООООООООЛ. Вохид Шодиев!!!! Акрамжон Комилов томонидан узатилган тўпга Воҳид Шодиев боши билан зарба бериб, дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0.

Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди.

90+1 дақиқа. Рашидовнинг жарима зарбаси... дарвоза тўсинига теккан тўп майдонни тарк этди.

Ўйин якунланди. Ҳисоб 1:0. Жавоб ўйини 1 июль куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон кубоги-2014
Ярим финал. Биринчи учрашув
26 июнь. “Жар” стадиони. 19:00
“БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 0:0 LIVE
Бош ҳакам:
Владислав Цейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Андрей Цапенко (Янгийўл)
Захира ҳаками: Бахтиёр Намозов (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Радик Серазетдинов (Тошкент)

"Бунёдкор": Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов (С), Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Сато Минори, Олександр Пишур, Сардор Рашидов, Олег Зотеев, Акрамжон Комилов, Тимур Аюпов.
Захира: Павел Бугало, Дилшод Жўраев, Воҳид Шодиев, Ислом Иномов, Саҳоб Жўраев, Достон Ҳамдамов, Сергей Симоненко.

"Насаф": Элдорбек Суюнов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Илҳом Шомуродов, Кенжа Тўраев, Артур Геворкян (С), Эркин Бойдуллаев, Шерзод Аъзамов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ҳамза Каримов, Фарруҳ Сайфиев
Захира: Михаил Наумов, Акромжон Бахритдинов, Лазиз Убайдуллаев, Игорь Таран, Одилжон Хамробеков, Дониёр Нарзуллаев, Азамат Алланиёзов

Гол: Воҳид Шодиев 89.

Огоҳлантиришлар: Олександр Пишур 30, Хайрулла Каримов 54
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика