UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  5 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  29 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  3 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Финал-2021. "Насаф" бир киши кам бўлиб "Пахтакор"ни мағлуб этиб Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Янгиликлар

Финал-2021. "Насаф" бир киши кам бўлиб "Пахтакор"ни мағлуб этиб Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

Бугун жорий йилги Ўзбекистон кубоги финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин соат 16:00да, Самарқанд шаҳридаги "Динамо" стадионида бошланади. 

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Финал

4 декабрь, шанба

ПАХТАКОР – НАСАФ 1:2  

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Рустам Лутфуллин

Назоратчи: Владислав Цейтлин

VAR ҳаками: Ильгиз Танташев

VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Александр Давиденко.

Гол: Одил Ҳамробеков 28, 1:0, Баҳром Абдураҳимов 36, 1:1, Ғолиб Ғайбуллаев 75- 1:2

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3. Хожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Одил Ҳамробеков, 9.Шерзод Темиров, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18.Ҳожимат Эркинов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 42.Аббосбек Файзуллаев (11. Боян Матич, 68), 88.Шаҳзод Азмиддинов (16. Марлен Чобанов, 46)

Захира: 35. Санжар Қувватов, 8. Азизбек Турғунбоев,  14. Хумоюнмирзо Иминов,  19. Шароф Муҳитдинов, 21. Аброрбек Исмоилов, 28. Диёр Холматов, 58. Абубакир Ашуров

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Дилшод Саитов, 18.Баҳром Абдураҳимов (55. Шаҳзод Акрамов, 61), 19.Ҳусаин Норчаев, 20.Суҳроб Нуруллоев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 70.Абубакр Ризо Турдалиев (6. Муродбек Раҳматов, 61), 77.Ойбек Бозоров, 92.Умар Эшмуродов

Захира: 13. Азамат Соийбов, 75. Шаҳзод Акрамов, 2. Алибек Давронов, 28. Сардор Садуллаев, 50. Шоҳмалик Комилов,  71. Жасур Жумаев, 99. Андрия Калудерович

Огоҳлантириш: Шаҳзод Азмиддинов 24, Одил Ҳамробеков 44, Шаҳзод Акрамов 61, Марлен Чобанов 83, Умид Эргашев 90+5

Четлатиш: Ойбек Бозоров 34,

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90+5.  ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Умиджон Эргашев

90+1. "Пахтакор"да бурчак зарбаси. Умиджон Эргашев тўпни ушлаб олди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Шерзод Темиров ўрнига Диёр Ҳолматов тушди. 

88. ЗАРБАААААААААА. Турғунбоевнинг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди. 

86. "Пахтакор" жарима зарбаси ишлади. Тўп жуда қулай нуқтада

83. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Марлен Чобанов

80. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Сардор Собирхўжаев ўрнига Аброр Исмоилов, Достон Ҳамдамов ўрнига Азиз Турғунбоев тушди. 

78. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Суҳроб Нуруллоев ўрнига Алибек Давронов, Хусайин Норчаев ўрнига Шоҳмалик Комилов

74. ГООООООООООООООООООЛ. "Насаф" ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг Ғолиб Ғайбуллаев гол уриб кетмоқда. 



68. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Аббос Файзуллаев ўрнига Боян Матич тушди. 

63. ЗАРБАААА. Одил Ҳамробековнинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ. 

61. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Шаҳзод Акрамов 

60. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Абубакр-Ризо Турдалиев ўрнига Муродбек Раҳматов, Баҳром Абдураҳимов ўрнига Шаҳзод Акрамов тушди. 

58. ЗАРБААААААААААА. Шерзод Насруллаев ҳисобни ўзгартириши мумкин эди. Элдор Суюнов тўпга чиқиб келди. Тўп дарвозага кирмади. 

53. "Пахтакор" иккинчи бўлим бошидан анча фаол. Ҳужумлар ёмғирини ёғдирмоқда. 

51. УХХХХХХ, ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ. Фаррух Сайфиевнинг узатмасини Шерзод Темиров чалқанча услубда дарвозага йўллашга ҳаракат қилди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Шаҳзод Азмиддинов ўрнига Марлен Чобанов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

44. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Одил Ҳамробеков

41. "Насаф" бир киши кам бўлиб қолгач яхши харакат қилмоқда. Қизиқ, балки эндиликда 10 киши билан ўйинни бошлар, кейинги мавсум.

36. ГОООООООООООООЛ. "Насаф" бир киши кам бўлиб қолгач олдинга ўтди ва ҳисобни тенглаштирди. Баҳром Абдураҳимов ҳисобни тенглаштирди. Шерзод Насруллаевнинг пасидан сўнг бир икки ҳаракат билан кириб борди ва дарвозани ишғол қилди.




34. ЧЕТЛАТИШ. ВАР қароридан сўнг Ойбек Бозоровга кўрсатилган сариқ бекор қилди ва қизил карточка кўрсатди. 

32. Ойбек Бозоров рақиб футболчиси оёғини босиб олди. Аҳрол Рискуллаев ВАР монитори олдида вазиятни кўрмоқда. 

28. ГОООООООООООЛ. Фарруҳ Сайфиевнинг жарима майдончасига узатган ажойиб тўпидан сўнг Одил Ҳамробеков дарвозани ишғол қилди. Голда Фаррух Сайфиев асосий ишни қилиб берди. 

25. ЗАРБААААААААААААА. Хожимат Эркиновнинг чап қанотдан юқорилатиб берган тўпини Аббос Файзуллаев голга айлантира олмади. Унинг бўйи пастлиги панд бериб қолди. 

24. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Шаҳзод Азмиддинов

24. Ўйин бироз жонланди. "Насаф" босим қилишда давом этмоқда. 

21. ЗАРБААААААА. Ғолиб Ғайбуллаевнинг кучли зарбаси дарвозанинг ташқи томонига бориб тегди. 

18. Ҳусайн Норчаев жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди. 

13. ЗАРБААААААААА. Элдор Суюнов Ғолиб Ғайбуллаевнинг жаримадан ерлатиб берган зарбасини ушлаб олди. 

12. "Пахтакор" ҳимоячиси Суҳроб Нуруллоевга нисбатан қўполлик ишлатди. "Насаф"да жарима зарбаси. 

10. Ҳозирча хавфли вазиятлар бўлгани йўқ.  Жамоалар илк дақиқалардан эҳтиёткорликка эътибор қаратмоқда. Тенг ўйин кечяпти.

Ўйин бошланди. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграмоқда. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

Майдон узра ЎзПФЛ клубларининг логотиплари туширилган байроқлар ҳилипирамоқда. 

Одил Аҳмедов ва ЎзПФЛ вакили Лазиз Қўчқоров Ўзбекистон кубогини майдонга олиб чиқишди. 

Учрашув бошланишига оз қолди. 

"Насаф" жамоаси мухлислари стадиондан туриб қўллаб-қувватлашга тайёр туришибди. 


"Динамо" стадиони ўйинга тайёр!


Факт! Черан майдонга тушмаган ўйинларда "Пахтакор" ғалаба қозонмаган


"Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман" - Марко Станоевич финал олдидан


"Шерлар" "аждарлар"га қарши. Тахминий таркиблар


Бугун икки жамоадан бири мана шу кубокни уйига олиб кетади. Соврин Қаршига кетадими ёки Тошкентга?


Жамоаларнинг кийиниш хонасидан суратлар

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари. Бугун Ўзбекистон кубогининг навбатдаги ғолиби аниқланади.Самарқанд шаҳридаги "Динамо" стадионида "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари кубок учун кураш олиб боришади. Финалгача бироз вақт бор. Биз эса унгача бўлган жараёнларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика