UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  1 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  39

Ўзбекистон кейинги расмий учрашувни қачон ўтказади? Янгиликлар

Ўзбекистон кейинги расмий учрашувни қачон ўтказади?

Терма жамоамиз ЖЧ саралаш иккинчи босқичидан ўрин олган охирги баҳсни йирик ҳисобда бой бериб кейинги раундга чиқа олмади.

Албатта, натижадан ҳаммамиз хафамиз. Жаҳон чемпионати камида яна тўрт йилга армон бўладиган бўлди. Лекин ҳаёт давом этади. ЖЧ саралаш кейинги босқичига йўл олган жамоалар 2 сентябрдан курашни давом эттиради. Хўш, қолганлар-чи?

Кейинги босқичга ўта олмаган жамоалар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам бор. Шундай экан савол туғилиши мумкин, биз кейинги расмий ўйинни қачон ва ким билан ўйнаймиз? Шуниси маълумки, Ўзбекистон МТЖ буёғига фақат Осиё Кубоги-2023га чиқиш учун кураш олиб боради. 

Жаҳон чемпионатига саралашнинг навбатдаги раундига Осиёдан 12 жамоа йўл олди ва бу жамоалар автоматик равишда Осиё Кубоги-2023 йўлланмасига эга бўлишди: Сурия, Австралия, Эрон, Саудия Арабистони, Япония, БАА, Жанубий Корея, Хитой, Ироқ, Уммон, Вьетнам ва Ливан.

2023 йил Хитойда ўтказиладиган Осиё Кубогида жами 24 жамоа қатнашишини ҳисобга олсак, буёғига яна 12та жамоани аниқлаб олиш қолади. Демак, мана шу 12та жамоани саралаб олиш учун ОФК саралашни давом эттиради. 

Осиё Кубогига саралашнинг бу босқичида 24 жамоа тўрттадан 6 гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳдан биринчи-иккинчи ўрин эгалари, яъни 12та терма жамоа Осиё Кубогига йўлланма олади. 

Ўзбекистон 1-саватчада бўлади 

Осиё Кубогининг навбатдаги саралаш ўйинлари 2022 йилнинг февраль ойида старт олади. Бу дегани биз шу йил охиригача бошқа расмий баҳсда майдонга тушмаймиз. Осиё Кубоги-2023 саралаш босқичи қуръасидан олдин жамоалар 6тадан тўртта саватчага бўлиб чиқилади. Ҳозирча кейинги босқичда ўйнайдиган 24 жамоадан 15таси маълум. Қолган жамоалар плей-офф баҳсларидан сўнг курашга қўшилади. 

Биринчи саватча: Ўзбекистон, Иордания, Баҳрайн, Қирғизистон, Фаластин, Ҳиндистон. 

Иккинчи саватча: Таиланд, Тожикистон, Филиппин, Туркманистон. 

Учинчи саватча: Қувайт, Афғонистон, Малайзия, Сингапур. 

Тўртинчи саватча: Мўғулистон.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -116   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика