

Ушбу учрашув 10 ноябрь куни Тошкетадаги “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти 17:00га мўлжалланган.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўйинга тайёргарлик кўриш мақсадида 4 ноябрь куни ўзининг навбатдаги йиғинига киришади. Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини ушбу йиғин доирасида бўлиб ўтади.



