UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  0 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  0 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  21 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  22 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига янги директор тайинланди Янгиликлар

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига янги директор тайинланди

Бугун «Бунёдкор» стадиони мажлислар залида футбол ҳакамлари ва назоратчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

"Йиғилишда дастлаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов сўзга чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентининг 2022 йил 15 июнь кунидаги буйруғига асосан Лазиз Қўчқоров Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори этиб тайинланганини таъкидлаб, йиғилиш иштирокчиларига уни таништирди.

Сўнгра Лазиз Қўчқоров сўзга чиқиб, билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирган ҳолда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ходимлари, ҳакамлар ва ҳакам назоратчилари билан яқин ҳамкорликда ишлаш ҳамда мамлакатимизда ҳакамликни янада ривожлантиришга қаратилган вазифаларни астойдил бажаришга уринишини айтиб ўтди.

Йиғилишда футбол бўйича ҳакамлик фаолиятида эришган муваффақиятли тажрибани оммалаштириш, уни янги поғонага кўтариш орқали футбол соҳасида ҳакамликни такомиллаштириш, профессионал футбол мусобақаларига ВАР тизимини жорий этишни кенгайтириш, ҳакамларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида танлаб олиш мезонларини ислоҳ этиш, юқори малакали ҳакамлар ва назоратчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш каби вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга йиғилишда ҳакамлар ва назоратчилар томонидан бир қатор таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Билдирилган таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, келгусида ҳакамлар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан ишларни олиб боришга келишилди", — дейилади хабарда.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика