UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  0 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерациясига ишонч учун миннатдорчилик билдиради Янгиликлар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерациясига ишонч учун миннатдорчилик билдиради

Хабарингиз бор, Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа куни кеча мамлакатимизга ташриф буюрди.

Мазкур ташриф давомида қитъа футбол уюшмаси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди. 

Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон билан кенг кўламли шерикликни ривожлантиришда қатъий экани ҳамда амалий ҳамкорликка қаратилган янги дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади. 

ОФК ва ЎФА ўзаро дўстона муносабатларининг дастлабки боскичларида 4 йиллик қисқа мудлатли ва 8 йиллик узоқ муддатли хамкорлик стратегияси ишлаб чиқилиши кўзда тутилган бўлиб, бу режа босқичма-боқич тизимли ривожланишни назарда тутади.

Осиё футбол конфедерациясининг U-19 Осиё чемпионати мезбонлигини Ўзбекистонга ишониб топшириши эса ўзаро ишончли муносабатларнинг натижаси, деб баҳолаш мумкин. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мана шундай ишонч учун Осиё футбол конфедерациясига миннатдорчилик билдиради. Шубхасиз, ушбу йирик мусобақа ўзбек футболи нуфузининг янада ортиши, футбол инфратузилмасининг яхшиланиши ва мухлисларнинг футболга бўлган қизиқишини янада ортишига хизмат қилади.  

Ўз навбатида ЎФА 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини юқори савияда ташкил этиш учун бор имкониятни сафарбар этади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика