UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  2 23:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 23:12АПЛ. "Эвертон" – "Ливерпуль". Таркиблар аниқ!   1 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  22 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. “Бухоро” — “Динамо” учрашуви 20 апрель куни бўлиб ўтади Янгиликлар

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. “Бухоро” — “Динамо” учрашуви 20 апрель куни бўлиб ўтади

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги В гуруҳидан ўрин олган “Бухоро” — “Динамо” учрашуви аввалдан белгилангани каби 21 апрелда эмас, 20 апрелда ўтказилади.

Хабарингиз бор, “Истиқлол” футбол клуби мавсумни давом эттира олмаслиги маълум бўлгач, ЎзПФЛ кубокда унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки жамоа иштирокида яна бир саралаш учрашувини ўтказди ва унда “Ғиждувон” клуби Тошкентда “Чиғатой”ни мағлуб этиб, гуруҳ босқичининг сўнгги иштирокчисига айланди. Ўз-ўзидан “Бухоро” ва “Ғиждувон” клублари бир гуруҳдан жой олди.

Жорий мавсумга қадар “Бухоро” клубининг асосий стадиони ўйинларга тайёр бўлмагани учун, жамоа уй учрашувларини Ғиждувондаги стадионда ўтказадиган бўлди. Саралаш натижасидан келиб чиқиб, В гуруҳининг илк турида Бухоро вилоятининг икки клуби бир кунда уй учрашувини ўтказишига тўғри келади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, майдон эгаси бўлган “Ғиждувон” клуби “Сурхон”га қарши 21 апрель куни майдонга чиқади. Бунда “Бухоро” ва “Динамо” клубларининг Про лига сўнгги турида дам олганликлари ҳам инобатга олинган.

Гуруҳ босқичининг қолган учрашувлари аввалдан белгиланган вақтларда ўтказилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика