UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  0 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5

Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ғалаба қозонган биринчи хорижлик мутахассис оламдан ўтди Янгиликлар

Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ғалаба қозонган биринчи хорижлик мутахассис оламдан ўтди

Украиналик мутахассис Леонид Остроушко 2019 йилнинг 3 декабрь куни вафот этди.

Ўтган аср охирида "Навбаҳор" ва "Дўстлик" клубларидаги фаолияти билан юртимиз футболи ишқибозларига яқиндан таниш бўлган мутахассис 83 ёшида оламдан ўтди.

Бу ҳақида таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграмдаги каналида шундай ёзади:

"Бугун Леонид Остроушко вафот этди. Ҳам Ўзбекистон чемпионати, ҳам мамлакат кубогида ғалаба қозонган биринчи хорижлик мураббий. У Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи сифатида ўтказган ягона ўйинида Бора Милутинович бошқаруви остидаги Хитой терма жамоасини мағлубиятга учратганди. 

Албатта, Леонид Константинович тарихда энг аввало СССР чемпионатининг асосий лигасида 200 та учрашув ўтказган "Қайрат" клуби футболчиси сифатида қолади.

Леонид Остроушко 83 ёшда эди. У узоқ ва шарафли ҳаёт кечирди. Бугун эса у орамизда йўқ. Ундан ёрқин хотира қолди...".

Ушбу фикрларга қўшимча қилишимиз мумкинки, Леонид Константинович Остроушко 1936 йилнинг 10 августида Украинада таваллуд топганди. Футболчилик фаолияти Киевнинг "Динамо"си ва Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби сафида ўтган. Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, спорт устаси. Марҳум мутахассиснинг сўнгги клуби Минскнинг "Динамо" клуби бўлганди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика