UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Ўзбекистон аёллар термаси устози Мидори Ҳонда: "Рақибларимизни кучсиз ҳисобламаймиз" Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар термаси устози Мидори Ҳонда: "Рақибларимизни кучсиз ҳисобламаймиз"

Париж-2024 Олимпия ўйинларининг аёллар футболи бўйича Осиё минтақаси саралаш босқичи олдидан Ўзбекистон терма жамоаси устози Мидори Ҳонда ва ҳужумчи Камила Зарипова иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон аёллар термаси бош мураббийи Мидори Ҳонда фикрлари билан ўртоқлашди.

Саралаш босқичи ҳақида

- Биз бу ўйинларга қадар бир йил мобайнида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказдик. Ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Умуман олганда, бу босқичга етарлича тайёргарлик кўрдик, деб ўйлайман. 

Рақиблар ҳақида

- Рақибларимизни ўрганиб бордик ва футболчиларга улар ҳақида маълумотлар бериб келдик. Хорижда тажрибали жамоаларга қарши ўйин ўтказдик. Доимий равишда ўйинимизни таҳлил қилиб бордик. Бу ўйинлар бизга мазкур босқичда ёрдам беради. 

Рақибларимизни кучсиз ҳисобламаймиз. Менда рақибни менсимаслик, деган тушунча йўқ. Хусусан, қизларимиз ҳам бундай фикрда эмас. Улар бу ўйинларда рақибларни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушадилар. 

Таркиб ҳақида

- Бизда йўқотишлар йўқ. Жароҳат олганлар ҳам секин-асталик билан таркибга қайтмоқда. Ўйинларга тайёрмиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни қизларимизни қўллаб-қувватлаш ва мотивация бериш учун учрашувларга таклиф қилиб қоламан.   


Сўнгра терма ҳужумчиси Камила Зарипова фикрлари билан бўлишди.

Саралаш босқичи ҳақида

- Мураббий айтганидек, саралаш босқичига қадар биз етарли тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Хорижда ҳам ўқув-машғулот йиғинларини ўтказдик ва кўплаб кучли жамоаларга қарши ўйнадик. 

Жамоанинг ички муҳити ҳақида гапирсам, ҳаммаси яхши ҳолатда. Биз бир-биримизни қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳаракат қилмоқдамиз. Барча ўйинларда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.


Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси саралаш босқичи "А" гуруҳидан ўрин учрашувларга Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда. Баҳслар 5, 8 ҳамда 11 апрель кунлари бўлиб ўтади.


5 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Бутан 

"Пахтакор" стадиони


8 апрель | 17:00

Тимор Лесте – Ўзбекистон

"Пахтакор" стадиони


11 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Иордания 

"Пахтакор" стадиони

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика