UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  3 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  0 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  7 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  11 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  10 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14

Ўзбекистон аёллар термаси Париж-2024'га йўл олиши учун нечта босқичдан эсон-омон ўтиши керак? Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар термаси Париж-2024'га йўл олиши учун нечта босқичдан эсон-омон ўтиши керак?

Апрель ўйида Париж-2024 Олимпиадасига йўл олиш учун Осиё минтақасида дастлабки саралаш босқичи баҳслари бошланади.

1-БОСҚИЧ

Ўзбекистон “А” гуруҳидан жой олган ва олдинроқ уларнинг ўйинлар тақвими ҳавола қилинганди:

5 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Бутан

“Пахтакор”


8 апрель | 17:00

Шарқий Тимор – Ўзбекистон

“Пахтакор”


11 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Иордания 

“Пахтакор”

Дастлабки босқич 7 гуруҳга бўлинган ва уларда 1-ўринни олган иштирокчилар кейинги раунда йўл олишади.

2-БОСҚИЧ

2-квалификация раундида уларга қитъа грандлари Ш.Корея, Япония, Австралия, Хитой ҳамда Ж.Корея қўшилади ва жамоалар 3 гуруҳга сараланади. Қуръа олдидан жамоалар 4 та саватчага жойланади ва ҳозирда уларнинг иккитасида қайси жамоалар бўлиши аниқ:

1-саватча – Ш.Корея, Япония, Австралия;

2-саватча – Хитой, Ж.Корея...

Шу йилнинг октабрида мазкур босқич баҳслари ўтказилиши режалаштирилган. Учта гуруҳда пешқадамликни қўлга киритган иштирокчилар финал раундига йўл олишади. Шунингдек, гуруҳларда 2-бўлган жамоалардан энг яхшиси ҳам 3-квалификация босқичида қатнашади.

3-БОСҚИЧ

Якуний қисмда 4 та терма қолади ва улар 2 жуфтликка ажратилади ҳамда 27 ноябрь ва 6 декабрда икки ўйиндан иборат тўқнашувлар бўлиб ўтади. Уларда ғолиб бўлган 2 жамоа Осиёдан Париж-2024 йўлланмасига эга чиқади.

ПАРИЖ-2024

Кўриб турганингиздек, навбатдаги Олимпиада чиптасини қўлга киритиш осон иш эмас. Умуман Париж-2024'даги аёллар футболи ўртасидаги мусобақага терма жамоалар учун 12 та квота қуйидагича тақсимланган:

Мезбон – Франция;

КОНКАКАФ (2 та) – АҚШ, яна бири плей-офф орқали аниқланади;

КОНМEБОЛ (2 та) – Бразилия ва Колумбия;

Осиё футбол конфедерацияси (2 та) – саралаш баҳслари орқали аниқланади;

УEФА (2 та) – Миллатлар Лигаси-2024 финалчилари йўл олади;

Африка футбол конфедерацияси (2 та) – саралаш баҳслари орқали аниқланади;

Океания футбол конфедрацияси (1 та) – саралаш баҳслари орқали аниқланади.

*Қуръа натижасида жамоалар уч гуруҳга ажратилади. Гуруҳда дастлабки икки ўринни олган 6 иштирокчи ҳамда 3-ўриндагилар орасида энг яхши иккитаси чорак финалга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Франция мезбонлигида ўтадиган 33 Олимпиада 2024 йил 26 июлда бошланади ва 11 августга қадар давом этади. Аёллар ўртасидаги футбол баҳсларида ўтган мусобақада Канада ғолиб бўлган. Энг кўп титулни эса АҚШ (4 та) қўлга киритган.

Қайд этиш жоизки, Токио-2020'да Осиё шарафини Япония (мезбон), Австралия ва Хитой ҳимоя қилганди.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика