UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  0 21:05Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм" 1:0 (Матнли транслация)  8 21:00Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  29 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  2 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  5 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  1 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  5 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  14 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  17 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  2 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8

Ўзбекистон аёллар термаси ўртоқлик ўйинида БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар термаси ўртоқлик ўйинида БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Айни вақтда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча, 9 март куни БАА аёллар термасига қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой кечган ўйинда Шерали Бобоқулов шогирдлари 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Маҳлиё Сарикова ва Лианна Нарбекова хет-трик қайд этган бўлса, Людмила Карачик ва Камола Рисқиева ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.

12 март куни Ўзбекистон аёллар термаси БААга қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Мазкур учрашувлар ҳар икки терма жамоа учун Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичидаги иштирокига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.

БАА саралашнинг “А” гуруҳидан ўрин олган ҳамда финал босқичи йўлида Иордания, Филиппин, Баҳрайн, Ироқ ва Тожикистон аёллар терма жамоасига қарши куч синашади.

Ўртоқлик ўйини
Дубай, БАА
9 март, пайшанба

Ўзбекистон – БАА — 8:1

Голлар:
Рисқиева (33), Карачик (49), Нарбекова (50, 56, 60), Сарикова (58, 67, 77)

Ўзбекистон:
Лайло Тиловова, Зумрад Назарова, Холида Дадабоева, Юлдуз Набиева, Камола Рисқиева, Нозима Камолтоева, Мафтуна Шойимова, Феруза Турдибаева, Маҳлиё Сарикова, Лианна Нарбекова, Людмила Карачик.

Захира: Мафтуна Жонимкулова, Мавлуда Мунавварова, Дилдора Нозимова, Махфуза Туропова, Нилуфар Қудратова, Умида Зоирова, Ирода Турдалиева.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика