

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони 2026 йилда ўтказиладиган аёллар ўртасидаги Осиё кубоги мезбонлиги учун курашдан чиқишди. The Guardian берган маълумотга қараганда, икки мамлакат мусобақани ўтказиш бўйича ўз номзодларини қайтариб олишган. Шу тариқа, бошқа талабгорлар пойгадан чиққанидан сўнг, Австралия 2026 йилги Осиё кубогини қабул қилиши ойдинлашди. Апрель ойида бу ҳақда расман маълум қилинади.



