Ўзбекистон Австрияда "Боруссия"га қарши ўйнайди
06 июл 2016 14:28
Янгиликлар
Ўзбекистон Австрияда "Боруссия"га қарши ўйнайди
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австрияга учиб кетади.
Самвел Бабаян бошчилигидаги миллий терма жамоа айни пайтда "Марказий" меҳмонхонада бўлиб турибди. Кечки пайт соат 19:00да терма жамоа делегацияси Австрия томон йўлга чиқади.
Олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Австриядаги йиғин чоғида Германия бундеслигаси вакили Дортмунднинг "Боруссия" ва Россия премьер лигаси иштирокчиси "Уфа" клубларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Германиянинг "Карлсруэ" клуби билан ҳам ўйин режалаштирилган.
Жамоа 22 июль куни Тошкентга қайтиб келади. Австрияга учиб кетадиган таркибни олдинроқ сайтимизда эълон қилгандик.
Фикрлар