UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  2 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  0 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  4 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  9 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  12 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6

Ўзбекча маданият - раҳмат сенга, Литва! Янгиликлар

Ўзбекча маданият - раҳмат сенга, Литва!

Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвадаги мундиалда ўз иштирокини якунлади.

Қайд этиш керак, ушбу мундиалдан фақатгина ёқимли таассуротлар қолди. Футзалчиларимиз ўйин бобида, балки, дунёнинг энг кучли жамоаси эмасдир, аммо энг кучлилари билан бемалол ўйнай олишини кўрсатиб, мухлислар мехрини қозонишди. Эронга қарши ўйин якунига етганидан кейин эса футзалчиларимиз кийим алмаштириш хонасини тозалаб қўйиб, шу ёзувни қолдириб кетишди:

"Раҳмат, Вильнюс!". Ўзбекистон термаси барча ўйинларини Литва пойтахтида ўтказди.

12 сентябрь. 1-тур. Ўзбекистон - Гватемала 4:5

15 сентябрь. 2-тур. Ўзбекистон - Россия 2:4

18 сентябрь. 3-тур. Миср - Ўзбекистон 1:2

24 сентябрь. Чорак финал. Ўзбекистон - Эрон 8:9

Сўнгги йилларда бундай иш ўзбек мухлислари-ю, футболчилари томонидан кўп такрорланаётганди. Бугун эса яна бир бор ўзбеклар маданияти ҳали ҳам юқори даражада эканлигини, юлдузлик бизга ёт нарсалигини барчага кўрсата оляпмиз. Биринчи мундиалда гуруҳдан чиқа олмагандик, бунисида чиқдик. Навбатдаги жаҳон чемпионатида эса мақсад узоқроқ олиниши шубхасиз.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика