Ўзбек ҳакамлари ОФК семинарида иштирок этишмоқда

Narzulla Saydullayev
17 дек 2015
БААнинг Дубай шаҳрида ОФКнинг осиёлик ҳакамлар учун ташкил этган семинари давом этмоқда.

Бу семинарда бир қатор ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам қатнашишмоқда.

Бош ҳакамлардан Равшан Эрматов, Илгиз Танташев, Азиз Асимов, Владислав Цейтлин, Валентин Коваленко, қанот ҳакамларидан Абдулҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Виктор Серазетдинов, Маъмур Саидқосимов, Андрей Цапенко, Алишер Усмонов семинарда ўз билимларини янада оширишмоқда.

Ҳакамларимиз 19 декабрда Ўзбекистонга қайтиб келишади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia