UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  3 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4

Ўзбек футболининг адолатга аллергияси борми? Янгиликлар

Ўзбек футболининг адолатга аллергияси борми?

Футбол ишқибозларининг орасида шундай фикр айланиб юради: "Футболдаги “А” ҳарфи “адолат” деганидир”.

Йиллар давомида мухлислар, журналистлар бу ҳақда гапириб келишди, лекин ҳеч кимнинг қўлида биров(лар)ни айблашга асос йўқ эди (энди бор, мазза). Хўш, ҳақиқатан ҳам футболимизнинг адолатга аллергияси борми?

Афтидан шундай экан: 28 ноябрь куни ЎФА матбуот хизмати ташкилот Этика қўмитаси томонидан қабул қилинган 04/2020, 05/2020 - сонли қарорларни эълон қилди — Жасур Мухторов, Аскер Наджафалиев ва Темур Тўхтасинов жазога тортилди (аниқроғи, жазоланганлар орасида фақат шуларнинг номи оммага ошкор қилинди ва урғу “сотилган” ҳакамларга қаратилди). Бу олдинга ташланган катта қадамдек кўринади. Аммо...

Буюртмачилар парда ортида қолмаслиги шарт!

ЎФА баёнотида шундай банд бор: “Шу жумладан, қўмита қарорлари билан мазкур ҳолатларга алоқадор бир нечта ёрдамчи ҳакамлар, назоратчилар ҳамда футбол клублари масъуллари тегишли жарималарга тортилди”.

Бу бир қанча саволларни келтириб чиқарди. Жумладан, ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев шундай ёзди: "Агар ўша ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қиладиган қарорлар чиқариш учун келишгани исботланган бўлса, унда ўша ҳакам билан келишиб, "соққасини берган" футбол клуби масъулларига жавобгарлик йўқми?"

Дарҳақиқат, Этика қўмитаси қарор чиқаришда мантиқсизликка йўл қўймаганми?

“Сотилган”лар четлатилди, гап йўқ. Буюртмачилар эса? Йўқ! Баёнотга ишонадиган бўлсак, уларга нисбатан фақат жарима қўлланилган. Масалан, мен шундай ўйлайман: “буюртмачи”лар ҳакамларга нисбатан қаттиқроқ жазоланиши шарт. Улар футбол ичида юраверар экан, бу каби ҳолатлар қайталанаверади (таклифлар айнан талаб бор жойда пайдо бўлади).

Жорий мавсум натижалари қайта кўриб чиқилиши керак!

ЎФА баёнотида айнан қайси ўйинларда коррупцион ҳолатлар аниқлангани тўғрисида маълумот йўқ. Ҳакамлар нечтадан ўйиннинг натижасини ўзгартириб юборгани оммага ошкор қилинмади, аммо уларга нисбатан қўлланилган жазо чораларининг турличалиги ўйинлар сони ҳам бир хил эмаслигидан далолат. Этика қўмитасининг мақсади адолатни таъминлаш бўлса, биринчи навбатда коррупцион ҳолатлар аниқланган баҳсларнинг натижасини бекор қилиши керак. Сабаб шундаки, бу мусобақа жадвалига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин — совриндорлар ёки чемпионатни тарк этадиган клубларнинг ўрин алмаштириш эҳтимоли йўқ эмас.

Хуллас, футбол мухлиси сифатида ЎФА Этика қўмитаси томонидан чиқарилган қарордан қониқмадим. Фикрларимни юқорида келтирдим. Ҳозир эса футбол тарихидаги энг катта жанжаллардан бирига тўхталмоқчиман.

 “Кальчополи”            

2006 йилнинг 22 апрелида Италиянинг "Gazzetta dello Sport" нашрида чоп этилган мақола итальян футболи учун “бомба” бўлди. Ўша воқеа қандай юз берганидан хабарингиз бор-а?

Дастлаб, “Интер”нинг ўша пайтдаги президенти Массимо Моратти қўлидаги далилларни Турин, Рим ва Неаполь судларига юборади, аммо ҳеч қандай натижага эриша билмайди. Шундан кейин у матбуотда катта шов-шув кўтарди ва омма ғазабга минди — мухлислар адолатни тиклаб, айбдорларни жиддий тарзда жазолашни талаб қила бошлади. Италия Футбол Федерацияси содир бўлаётган воқеаларга кўз юма олмади ва терговни бошлади. Тезда коррупциянинг барча тафсилотлари маълум бўлиб борди. Фавқулодда тергов комиссиясидан кейин ИФФ чиқарган қарордан фақат буюртмачи клубларга тегишли қисмини эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман:

"Ювентус" - қуйи лигага (Серия Б) тушиб кетиш, янги мавсумни -9 очко камомад билан бошлаш, ЕЧЛ-06/07 дан дисквалификация, 2 уй ўйинини ёпиқ эшиклар ортида (бўш стадион) ўтказиш, Италия чемпионатида қўлга киритилган сўнгги 2 титулдан маҳрум бўлиши керак.

"Милан" - 05/06 йилги мавсум учун 30 очкодан маҳрум қилиш, янги мавсумни -8 очко камомад билан бошлаш, битта уй учрашувини ёпиқ эшиклар ортида ўтказиш.

"Фиорентина" - янги мавсумни -15 очко камомад билан бошлаш, ЕЧЛ-06/07 дан дисквалификация, 2 уй ўйинини ёпиқ эшиклар ортида (бўш стадион) ўтказиш.

"Лацио" - янги мавсумни -3 очко камомад билан бошлаш, УЕФА кубогидан дисквалификация, 2 уй ўйинини ёпиқ эшиклар ортида (бўш стадион) ўтказиш.

"Режина" - янги мавсумни -11 очко камомад билан бошлаш ва 100,000 евро миқдоридаги жарима.

Тасаввур қиляпсизми, амалдаги чемпион титулдан маҳрум қилиниб, қуйи лигага равона қилинди, клублардан очколар айриб ташланди, ЕЧЛ ва УЕФА кубогидан четлаштирилди! Клубларнинг масъуллари жаримага тортилиш билан бирга, маълум муддатга футболдан четлатилди. Ваҳоланки, Италияда ҳам фақат “сотилган” ҳакамларни кескин жазолаш билан чекланиш имконияти бор эди, аммо адолат қарор топди. Ўшанда тузилган фавқулодда тергов комиссиясининг таркиби барчага ошкор эди ва воқеалар ривожи борасида ОАВдан сир сақланмади. (Мақолага тайёрланиш жараёнида Этика қўмитасининг таркиби билан қизиқдим, ўзимда пайдо бўлган саволларга жавоб ола билсам, эҳтимол, ўқиётганингиз ёзилмасди ҳам. Аммо, афсус...)

ЎФА Этика қўмитаси айни пайтда ўз ишини давом эттирмоқда. Шу ўринда бизга номаълум масъуллардан айби исботланган барчани кескин тарзда жазолашни сўрайман ва талаб қиламан. Ўзбек футболининг эртаси айнан ҳозир қабул қилинадиган қатьий қарорларга боғлиқ.

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Муаллиф :
Рейтинг: +58   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика