UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  139 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  7 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  9 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  2 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  22 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  34 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0

Ўзбек футболига кўплаб дарвозабонларни етиштириб бераётган Денис Иванков 48 ёшга тўлди Янгиликлар

Ўзбек футболига кўплаб дарвозабонларни етиштириб бераётган Денис Иванков 48 ёшга тўлди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков таваллуд кунини нишонламоқда.

Тажрибали мутахассис бугун 48 ёшни қарши олмоқда. 

Денис Иванков 1972 йил мураббий Александр Иванков оиласида туғилган. Оиладаги муҳит уни миллионлар ўйинига етаклади. Дастлаб "Чирчиқ", "Соҳибкор" жамоаларида ўзини синаб кўрган Иванков 1992 йилда "Пахтакор" жамоаси сафига қўшилади. Бироқ, жамоадаги кучли рақобат сабаб захира футболчисига айланиб қолгач жамоасини ўзгартиришга қарор қилади. Футболчиликда омади юришмаган қаҳрамонимиз 2004 йилдан "Кимёгар" жамоасида мураббийлик фаолиятини бошлайди. Иш услуби ва машғулотларни олиб бориш жараёни ўша пайтда "Машъал" ва "Пахтакор" раҳбарларини  эътиборини тортади. 2007-2008 йиллар оралиғида Украинанинг "Княжа" клубида тажриба орттирган Иванков 2009 йилда "Машъал"га қайтади. 2012 йилгача бўлган вақт оралиғида Ўткир Юсупов, Элдор Суюнов, Санжар Қувватов каби киперларни тарбиялади. 2013 йилдан бошлаб эса Қаршининг "Насаф" клубида иш бошлади ва олти йил давомида самарали меҳнат қилди. "Аждарлар" билан кўплаб совринлар ҳусусан Ўзбекистон кубоги ва Суперкубогида зафар қучди. Бронза ва кумуш медалларига эга чиқди. Турли ёшдаги терма жамоаларимизга иқтидорли дарвозабонларни етиштириб берди. 2018 йил август ойида миллий терма жамоамиз бошқаруви Эктор Купер қўлига ўтгач аргентиналик мутахассиснинг штабидан жой олди ва мана ҳозирга қадар терма жамоада фаолият юритиб келмоқда. 

Маълумот ўрнида:

Исм шарифи: Денис Иванков Александрович

Туғилган санаси: 1972 йил, 17 июнь.

Футболчилик фаолияти: "Аралводстворец" (1990), "Сохибкор" (1990), "Чирчиқ" (1991), "Пахтакор" (1992, 1994-1995), "Нурафшон" (1992-1993), "Нефтчи" (1995)

Мураббийлик фаолияти: "Машъал", "Насаф", Ўзбекистон терма жамоаси

Ютуқлари: Ўзбекистон чемпиони (2): (1992, 1995)

Мураббий сифатида ютуқлари: 

Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2015)

Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби: (2013, 2014, 2015, 2016)

Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби: (2017)

Сайтимиз ижодкорлари номидан Денис Иванковга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика