UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  2 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

Ўзбек футболида пойдеворсиз суперклуб яратмоқчи бўлаётган Суперлига клублари Янгиликлар

Ўзбек футболида пойдеворсиз суперклуб яратмоқчи бўлаётган Суперлига клублари

Кеча бўлиб ўтган йиғилишда Абдусалом Азизов ЎФА қошида фаолият юритаётган инспекция бўлимига, ҳар ойда бир маротаба ПФЛ Суперлигасида иштирок этаётган клубларнинг футбол мактабларини фаолиятларини назорат қилиши кераклиги бўйича топшириқ берди.

Бугунги кунда ПФЛ Суперлигасида 14та жамоа мавжуд. Шулардан қайси бирида профессионал тарзда футбол мактабларининг тизими йўлга қўйилган? Улар қаторига Суперлигага давогар, собиқ лига вакилларини ҳам қўшамиз ва оддий саволга, оддий жавобни берамиз.


Футбол академиялари бор ва ишлаётган клублар:

1. Пахтакор

2. Бунёдкор

3. Насаф

4. Металлург

Футбол мактаби мавжуд ва ишлаётган клуб:

1. Локомотив


Футбол академияси мавжуд ва ишлашдан тўхтаган клуб:

1. Машъал


Футбол мактаблари мавжуд амммо унга аҳамият бермайдиган клублар:

1. Андижон

2. АГМК

3. Бухоро 

4. Динамо

5. Нефтчи

6. Навбаҳор

7. Сўғдиёна

8. Сурхон

9. Қўқон-1912

10. Қизиқлум


Футбол академияси мавжуд бўлмаган клублар:

1. Андижон

2. АГМК

3. Бухоро

4. Динамо

5. Нефтчи

6. Навбаҳор

7. Сўғдиёна

8. Сурхон

9. Қўқон-1912

10. Қизиқлум

11. Турон

12. Локомотив


Футбол академиясини бунёд этаётган клуб:

1. Турон


Футбол академиясини бунёд этмоқчи бўлган клуб:

1. Локомотив


Футбол академияси билан мактабини фарқи катта. Академияда истеъдодли футболчилар учун барча шароитлар яратилади. Иссиқ овқат ва ётоқ билан таъминланади. Мактабда эса тарбияланувчи уйдан машғулотларга келиб қатнайди.


Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари учун ҳеч қандай наф бермаётган бу каби клублар қачон ўзига келади? Кеча ЎФА раҳбари битта гапни тўғри айтди: Клубда мураббий ҳамма ишни ҳал қилади. Клубнинг эгаси ҳам, бошқаси ҳам бош мураббий бўлиб қоляпти.


Умид қиламиз, юқоридаги мавзуга ЎФА инспекцияси жиддий ёндошади ва клубларда кузатилаётган юқоридаги оғриқли нуқтага даво бўлади.


Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика