UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  0 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  2 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  17

Ўзбек футболи тимсоли бўлган Миржалол Қосимовга янгиерлик мухлисдан хат Янгиликлар

Ўзбек футболи тимсоли бўлган Миржалол Қосимовга янгиерлик мухлисдан хат

Мен журналист эмас, оддий футбол ишқибозиман.

Футболга меҳрим ва қизиқишим сабабли ўзбек футболини кузатиш учун доим вақт топишга интиламан. Ўзбек футболи деганда кўпчилик қатори мени кўз олдимга дарров Миржалол Қосимов номи келади. Бугун ўзбек футболининг ҳақиқий афсонаси, футболимизда 4-рақамни машҳурлаштириб, оммалаштирган Миржалол Қосимовнинг туғилган куни экан. Журналистлар Қосимовнинг фаолияти, эришган ютуқлари ва ҳоказо ҳақида кўп ёзишган ва ҳали яна кўп ёзишади, Инша Аллоҳ.

Хат ёзишимдан мақсад шуки, аввало мен ёзаётган хатни сайтда чоп этишни лозим топишса, унда фурсатдан фойдаланиб биринчи навбатда ўзбек футболи тимсолига айланган Миржалол Қосимовни таваллуд айёми билан табриклайман ва унга барча яхши тилакларимни билдираман.

Тўпни тепиб миллионлаб мухлисларни футболга меҳр қўйишига сабабчи бўлган, жарима зарбалари ва бурчак тўплари ижроси билан жаҳонга танилган ноёб истеъдод соҳибининг футболчилик фаолияти жуда ёрқин ўтган. Бу ҳақида ортиқча таъриф беришга ҳожат бўлмаса керак. Ҳозирги замоннинг ёш авлоди бу ҳақида интернет орқали танишиб чиқиши мумкин.

Мен ҳам табиийки Миржалол Қосимовнинг чин маънодаги мухлисига айланганман. Терма жамоа либоси, "Пахтакор" сафидаги ўйинлари ёки "Алания"даги фаолиятини жуда ёрқин хотиралар билан эслаймиз. Соғинамиз.

Футболчи Қосимов ҳақиқий жонкуяр, фидоий, меҳнаткаш ва туғма етакчи сифатида кўз олдимизда гавдаланади. Жуда ширин ва ёқимли ностальгия.

Ҳозир эса ўзбек футболи афсонаси тажрибали мураббий сифатида Олмалиқ жамоаси бошқарувида яхши ишламоқда. Футболчилик фаолиятида ўз номини, шахсиятини шу қадар юқори кўтарганки, мураббийлик даврида табиийки ундан янада кўпроғини, ортиғини кутамиз. Миржалол Қосимов терма жамоа бош мураббийи бўлганда бутун мухлислар тренер Қосимов билан мундиал орзусига ишонишди. Майли, ҳозир эски мавзуни очиш ниятим йўқ. Қосимовнинг терма жамоадаги фаолияти зўр бўлмаган бўлсада, ёмон ҳам эмасди. Футболимиз даражасидан бир бош баланд сакрашга жуда яқин келган Қосимовга барча айбни ағдариш ноўрин бўлади.

"Бунёдкор"нинг юлдузли онларида ҳам, қийинчилик даврида ҳам Миржалол Қосимов ажойиб фаолият юритди. Осиёда ҳеч ким ишонмаган маҳал Япония, Корея ва Хитой жамоалари билан тенгма-тенг ўйнаб, ОЧЛда финал остонасига қадар борган мураббий ҳам Миржалол Қосимов эканини унутмаймиз.

Мен шунчаки оддий мухлис сифатида Миржалол Қосимов мураббийлик фаолиятида ҳали яна катта ғалабаларга эришишига ишончим йўқолмаган. Унинг Олмалиқдаги фаолиятини кузатиб, жамоанинг ўйинларини қолдирмасликка ҳаракат қиламан. Адашмаётган бўлсам Қосимов Олмалиққа келганига 4 йил тўлди. Натижалар жуда зўр деб бўлмасада, барқарорлик, жамоанинг аввалги мавқеидан кўра яхшиланиш сезиларди. Лекин биласизми, бу натижалар Миржалол Қосимовдек ном учун жуда камлик қилади. Мен тренер Қосимов Олмалиқ жамоаси билан бўладими ёки бошқа клубми фарқи йўқ, чемпионлик учун курашишини, яна титулларни қўлга киритишини истайман. Бу фақатгина мураббийга боғлиқ масала эмаслигини тушунамиз. Футбол бу шунчаки ўйин эмас, балки илмий асосларга таянилаётган фанга айланганини бутун жаҳон футболи билимдонлари тан олган. Замонавий футбол йилдан-йилга ўзгариб, тезлашиб бормоқда. Жаҳоннинг энг кучли мураббийлари Гвардиола деймизми ёки Клоппми фарқи йўқ, миллиардлаб трансферлар орқали рақобатбардошликни сақлаб, юқорида барқарор туришибди. Катта пуллар ва зўр футболчиларсиз кучли мураббий сифатида пешқадамга айланишнинг имкони йўқ. Зўр, кучли мураббийларга уларни талабини бажаришга қодир бўлган энг яхши ижрочилар керак.

Вақт жуда тез ўтмоқда. Кечагина футболни тугатиб мураббийликни бошлаган Миржалол ҳозирда чемпионатимизнинг оқсоқол мутахасисларидан бирига айланган. Лекин бу дегани унинг мураббийликдаги энг ёрқин онлари ортда қолди дегани эмас.

Миржалол Қосимовга мухлислик мурожаатим шуки, биз тренер Қосимовдан чемпионлик ва энг асосийси Осиё майдонларида яна байроқдор жамоа тузишингизни ва катта натижалар орқали ўзбек футболи ишқибозларини хурсанд этишингизни истаймиз.

Мен кўпчилик номидан бемалол ёзаётганимнинг сабаби, Янгиерда Қосимовнинг ҳақиқий мухлислари жуда кўп. Ўзбекистонда эса улар миллионлаб эканлигига шубҳа йўқ.

Футболчилик фаолиятида 4-рақамни ўзиники қилган Миржалол, мураббийликда 1-рақамни яна қайтариб олиши керак...

Омад сенга, ўзбегим Миржалоли!


Янгиердан Жамол Мансуров



П.С. Биз билан телеграмда @caeshitadi ники орқали боғланиш ва фикрларингизни юборишингиз мумкин.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика